МҲДҚнинг матбуот хизмати дизайнер Никита Тарасенко «мусулмонларнинг туйғуларини таҳқирловчи» фейсбукдаги «бир қатор» постлари сабаб сўроққа чақирилганини билдирди.
Бироқ махсус хизматдан Тарасенконинг аниқ қайси постлари уни сўроққа чақиришга асос бўлганини айтишгани йўқ. Дизайнер ўзи фейсбук саҳифасида диний мавзуларни «очганини» тасдиқлаб, аммо «ҳек кимни таҳқирламаганини» «Клооп»га айтди.
У бундан бошқа изоҳ беришни истамади.
Тарасенко фейсбук саҳифасида нуфузли қирғиз сиёсатчиларни акс эттирган коллажни эълон қилгандан кейин МҲДҚга сўроқларга чақирила бошлаган.
«Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳ» деб аталган коллажда президент Сооронбай Жээнбеков, унинг укаси ва парламент депутати Асилбек Жээнбеков, шунингдек Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов тасвирланган.