Бакиев ҳақида телеканаллардан намойиш этилган фильмни қисқача баён қиламиз

550

1-августда «Компромат КГ» YouTube каналида Қирғизистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильмнинг 1-қисми чиқарилган. Унинг 70 йиллигига бағишланган фильмни собиқ президентнинг синфдошлари тайёрлашган. «Клооп» фильмни қисқача баён қилиб беради.

Бакиев оиласи билан 10 йилдан бери Минскда яшаб келмоқда, чунки 2010 йилнинг апрелида у Қирғизистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бакиевнинг ватанини ташлаб кетган оғир тақдирига оддий одам чидай олмас эди. Аммо у яна ҳам синмай,  Ала-Тоосини, қирғиз элини соғинч билан худодан тинчлик тилаб яшаб келмоқда. Бу йиллари Бакиев қаерда хато қилганини ўйлаб юрди. Натижада унинг «Менинг оғриғим, муҳаббатим ва умидим — Қирғизистон» деган китоби чоп этилиб, у айниқса Россияда юрган минглаган муҳожирлар орасида оммавийлашиб кетди. ОАВларнинг таъсири ортидан жамоатчиликнинг Бакиевга бўлган муносабати салбий эди, аммо охирги икки йилда унинг тарафдорлари кўпая бошлаган. Сиёсат ўзгаради, вазият ўзгаради.  Сиёсатда кечаги дўстлар бугун душман бўлиб қолиши мумкин ва аксинча — бугунги сиёсий рақиблар эртага бир фикрдаги мақсаддошларга айланиши мумкин. Халқ орасида Бакиев давлат миқёсидаги асл бошқарувчи бўлган — у Қирғизистонни яхши томонга ривожлантира олармиди деган сўзлар кўпроқ айтила бошлади.

Бакиев Жалолобод вилоятидаги Сузоқ туманидаги мактабни тугатибди. Ўша ерда унга бағишланган музей бор. Бу музейни Бакиевнинг синфдошлари ўз маблағига уюштирган. 2010 йилдаги инқилобдан кейин ҳукуматдан музейни йўқ қилиш буйруғи берилган, аммо Бакиевнинг синфдошлари бунга йўл қўйишмаган. Кейинги авлод Бакиевни эслаб юриши керк. У ўзи кичиклик вақтида қишлоқда яшаганини, бувисининг уйида яшаганини, балиқ ушлаганини, унга қизлар севаман деб туйғуларини билдиришганини айтиб берди. У ўшанда жуда уятчан бўлганини айтади.

2010 йилнинг прелида Бакиев Қирғизистон президентининг хизматидан қулатилган ва у оиласи билан Белорусга қочишга мажбур бўлган. Кейинчалик Белоруснинг президенти Александр Лукашенко ўлкасидан Бакиевга бошпана берган. Қирғизистоннинг ОЛий суди 2010 йилнинг 7-апрелида куч тизимлари Бакиевнинг буйруғи билан митингчиларни отгани учун уни 30 йилга сиртдан кесган. Ўшандаги отишмадан 80дан ортиқ киши ҳалок бўлган.