ДРХнинг собиқ етакчиси  Шаиковага қидирув эълон қилиниши мумкин

494
Алина Шаикова. Сурат: ҳукуматнинг матбуот хизмати

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) билдиришича, Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) собиқ етакчиси Алина Шаикова 5-августга қадар суроққа келмаса унга қидирув эълон қилинади.

«Адвокати орқали бир неча марта сўроққа чақирув қоғозини топширганмиз. Аммо у келмаган», — деб билдирилди МҲДҚнинг матбуот хизматидан.

Бироқ идора Шаикова қачондан бери давлат қўмитасининг сўроқларига келмаётгани бўйича маълумот беришдан бош тортди.

ДРХнинг собиқ раҳбари Алина Шаикова биометрик паспортларни тайёрлаш тендерини ўтказишдаги коррупция иши бўйича фигурант қатори ўтаётган бўлган. Бу тендерни Литванинг Garsu Pasaulis компанияси енгиб олган. У ДРХнинг раҳбарлик хизматидан тендерни суриштирувнинг ортидан апрель ойида бўшатилган.

Баҳсли тендер

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик ёки умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Ўша вақтда хизматни Алина Шаикова бошқариб турган.

Ўшанда тендерни ўз хизматини 940 млн сомга баҳолаган Литванинг Garsu Pasaulis компанияси ютиб олган. Энг оз қийматни хизматини 686 млн сомга баҳолаган Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.

Лекин тендердан кейин Германиянинг Mühlbauer ID Services GMBH ва Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер қоида бузарликлар билан ўтганини билдиришган. Шундан кейин МҲДҚ ўз суриштирувини бошлаб, унинг ходимлари апрель ойининг бошида паспортларни харид қилиш тендерига қандайдир бир алоқаси бор одамларни сўроққа олиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказишган.

Кейинчалик махсус хизмат ДРХнинг ходимлари Литванинг Garsu Pasaulis компанияси вакиллари билан яширин битимга келишиб, тендер вақтида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган деб билдирган. ДРХнинг амалдорлари  16-апрелда Garsu Pasaulis билан «афиллирланишган» деган айблар бўйича ушланган.

Шунингдек, ДРХнинг раҳбарлик хизматидан Алина Шаикова кетган. ДРХ муассасанинг ходимлари «мамлкат қонунларига кўра» харакат қилишган ва давлатга моддий зарар етказилмаган, чунки Garsu Pasaulis компанияси билан битим тузишмаган деб ҳисоблайди.

Аммо Garsu Pasaulis Қирғизистоннинг махсус хизматларининг барча айбларини инкор қилмоқда. Ширкатдагилар МҲДҚнинг айбловини  «абсурд туҳмат» деб ҳисоблашади ва уларни «республикани ривожлантириш бўйича порлоқ дастурларини йўққа чиқариш» деб ҳисоблашади.