Қирғизистон қўшимча 500 минг умумфуқаро давлат паспортининг бланкини сотиб олади

455

Янгиликнинг муҳаррири Анна Капушенко хорижий паспортларни харид қилиш иши бўйича гувоҳ ва судда жавобгар қатори ўтмоқда.  У — бўлиб ўтган тендерларда ютилиб қолган компанияларнинг ёки одамларнинг ижтимоий бошланишда текширган комиссиянинг аъзоси. Бу мақоланинг моҳиятига таъсир этмаган.

Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) De la Rue компанияси билан 500 минг хорижий паспортини тайёрлаш бўйича навбатдаги шартномага қўл қўйди.

Муассаса Garsu Pasaulis компанияси билан текширув ишлари чўзилаётганига қарамай шартнома тузди. Garsu Pasaulis умумфуқаро паспортларни тайёрлаш бўйича тендерни ютиб олган. Аммо МҲДҚ жиноят ишини қўзғаб, танлов қоида бузарликлар билан ўтганини айтган.

ДРХнинг етакчиси Алмаз Мамбетов 11-июлдаги матбуот йиғинида билдиришича, ҳозир умумфуқаро паспортларнинг 226 минг бланкигина қолган ва улар 2019 йилнинг охиригачагина етади.

«Мен компания билан паспортларни тайёрлашга қўшимча келишувга қўл қўйдим. Бу шундай келишувларнинг охиргиси бўлади деб умид қиламан. Garsu Pasaulis фирмаси биометрик умумфуқаролик паспортларнинг бланклари бўйича тендернинг натижасида бизни судга берганига қарамай, биз бу йўналиш бўйича ишимизни давом этмоқдамиз», — деди Мамбетов.

Қирғизистонликларга берилаётган хорижга чиқиш паспортларни 2006 йилдан бери De la Rue компанияси бостириб келмоқда.

Шу вақт давомида уларнинг дизайни ва ҳимояси янгиланмаган, натижада бу кўп сондаги сохта қирғиз паспортларининг пайдо бўлишига олиб келган. Бундан ташқари, Қирғизистон ҳудуддаги электрон хорижий паспортларга хали ўтмаган ягона мамлакат.

Баҳсли тендер

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик ёки умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган.

Паспортларни тайёрлаш бўйича хизматлар қийматининг энг кам миқдорини, 686 млн сомни Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.

Тендер комиссияси уч компаниянинг аризасини  квалификация талабларига жавоб бермайди деб рад қилиб, икки компанияни, аниқроғи ўз хизмати учун 940 млн сом таклиф қилган Литванинг Garsu Pasaulis компаниясини ҳамда ўз хизматини 948 млн сомга баҳолаган IDEMIA француз компаниясини танлаб олган.

Комиссия тендер ғолиби қилиб Garsu Pasaulis компаниясини танлаган. Шундан кейин немис Mühlbauer ID Services GMBH ҳамда Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер ўтказиш вақтидаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиқишган. Унда МҲДҚнинг ходимлари ўз тадқиқларини бошлаб, апрель ойининг бошида махсус хизмат электрон паспортларни сотиб олиш тендерида қандайдир бир алоқадор шахсларни тергов қилиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказган.

Кейинчалик махсус хизмат ДРХнинг ходимлари Литванинг Garsu Pasaulis компанияси вакиллари билан яширин битимга келишиб, тендер вақтида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган деб билдирган. ДРХнинг амалдорлари  16-апрелда Garsu Pasaulis билан «афиллирланишган» деган айблар бўйича ушланган.

Шунингдек, ДРХнинг раҳбарлик хизматидан Алина Шаикова кетган. ДРХ муассасанинг ходимлари «мамлкат қонунларига кўра» харакат қилишган ва давлатга моддий зарар етказилмаган, чунки Garsu Pasaulis компанияси билан битим тузиўмаган деб ҳисоблайди.

Аммо Garsu Pasaulis Қирғизистоннинг махсус хизматларининг барча айбларини инкор қилмоқда. Ширкатдагилар МҲДҚнинг айбловини  «абсурд туҳмат» деб ҳисоблашади ва уларни «республикани ривожлантириш бўйича порлоқ дастурларини йўққа чиқариш» деб ҳисоблашади.