Хитой Марказий Осиёга ўз таъсирини қандай теккизмоқда? The New York Timesнинг Бишкек ИЭМини янгилаш мисолида тайёрлаган мақоласини баён қилиб берамиз 

559
Voxнинг «China’s trillion dollar plan to dominate global trade» репортажидан олинган кадр

The New York Times нашри 6-июлда Хитойнинг Марказий Осиё ўлкаларига нисбатан ўсиб келаётган таъсири ҳақида мақола чиқарган. Мисол қатори Хитойнинг TBEA компанияси амалга оширган Бишкек ИЭМини янгилашни фойдаланган. 

Хитой элчилиги TBEAни қандай қилиб манфаатларини ҳимоялаган? 

NYTimesнинг мақоласида Бишкек ИЭМини Хитойнинг TBEA пудратчи компанияси янгилаганига эътибор қаратилган. Янгилашга пуллар эса Қирғизистонга берилган 386 млн долларлик Хитой кредитидан сарфланган. 

Реконструкция 2017 йилнинг августида якунланган. Аммо ярим йилдан кейин ИЭМда авария бўлиб, оқибатда техник камчиликлргагина эмас, ИЭМнинг таъмирининг атрофидаги келишувларга ҳам эътиборни жалб қилган.

Нашрнинг маълумотига кўра, TBEA Хитойнинг Қирғизистондаги элчилиги тарафидан манфаати ҳимоя қилинган  — хитойлик дипломатлар қирғиз ҳукуматига хатларни жўнатиб туришган: Ташқи ишлар вазирлигига ва Энергетика вазирлигига. 

«Улар (муҳ. — Хитой элчилиги) лойиҳа учун ягона ижрочи қатори Хитойнинг TBEA компаниясини қатъий суръатда таклиф қилишган. Мазкур лойиха юзлаган миллион доллардан иборат. Бу шунчаки таклифдан ҳам катта нарса бўлган. Хитой кредит олиш имкониятини таклиф қилган, айни вақтда улар илгари сурган компания танланиши кераклигини тушунтиришган», — деб ёзган мақоланинг муаллифи Эндрю Хиггинс.

Модернизация лойиҳасига пудратчи компанияни танлаб олиш босқичида бир неча компаниялар ҳам талабгор бўлишган. 

Уларнинг бири Россиянинг «Интер РАО» компанияси иссиқлик марказини ўз ҳисобидан 518 млн долларга янгилаб, унинг эвазига улушга эгалик қилишни таклиф қилган. Учинчи компания — Хитойнинг China Machinery Engineering Corporation (CMEC) ИЭМни озроқ пулга — 356 млн долларга янгилашни ваъда қилган. .

«Аммо Хитой элчилиги [CMEC компаниясининг] таклифи рад этилсин деб туриб олган. Нима учун хитойлик дипломатлар [TBEAнинг] тарафига ўтишгани аниқ маълум эмас, лекин TBEA Шинжонда жойлашган — Хитойнинг ғарбий провинциясида ҳамда бу ернинг иқтисодий тараққиёти Пекин учун истиқболли», — деб ёзган Хиггинс материалда.

NYTimesнинг маълумотига кўра, қирғиз ҳукуматидаги маслаҳатлар вақтида экспертларнинг бир қисми «Интер РАО» компаниясини қўллашган, бироқ натижада кўпчилик TBEAни танлаган. 

TBEA компаниясини ҳамма ҳам қўлламаган 

Бишкек ИЭМининг собиқ директори Нурлан Омуркул ўғли NYTimesга Хитой ширкатининг модернизация бўйича компитентли эканига «шубҳаланганини» айтган. Чунки TBEAнинг бу ҳижатда тажрибаси бўлмаган. 

Омуркул ўғли билдиришича, юқори лавозимдаги амалдорларнинг «қўллови сабаб» TBEA компаниясини пудратчи қатори қабул қилиш қарорини қўллаб беришга мажбур бўлган. 

«Улар (таҳр. — қирғиз амалдорларини) “рози бўл”, “рози бўл”, “рози бўл” дейишган», — деб Хиггинс ИЭМнинг собиқ раҳбарининг сўзини келтиради. 

Бишкек ИЭМининг янгиланган қисми. Сурат: «Тазабек» нашри

Парламентнинг депутати Исхак Масалиев NYTimesга билдирганидек, ИЭМни янгилаш бўйича Россиянинг «Интер РАО» компаниясида Хитойга қарашли TBEAни ютишга «ҳеч бир имконият йўқ эди». «Бутун лойиҳа энг бошидан сасиб турган. Агарда [ИЭМда] авария бўлмаганда, ҳеч ким буни пайқамай қолар эди», — деб тушунтирган Масалиев.

Мақола муаллифнинг айтишича, Россиянинг таъсири постсовет давлатларга янада тегаётган бўлсада Хитой ундан йўлларни қуриш, электрўтқизгич симларни ҳамда Марказий Осиёда нефть ишлатувчи ишхоналарни қуриш бўйича анчагина ошиб кетган. 

«Марказий Осиё — Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасининг асосий қисми. Бу Си Цзиньпиннинг муаллифлик сиёсати. У бу сиёсатни 2013 йили Қозоғистонга қилган сафарида жуда катта инфраструктурал дастур қатори айтиб ўтган. Кейинчалик у Қирғизистонга келиб, “Хитой Эксимбанк”и Бишкекнинг эскирган ЖЭБини янгилашни молиялаб бера олишини билдирган», — деб ёзади нашр. 

NYTimesнинг маълумоти бўйича, Қирғизистонга «Эксимбанк» тарафидан берилган кредитлар 2008 йили 9 млн доллардан 1,7 млрд долларгача ўсиб кетган. Айрим экспертларнинг берган баҳолари бўйича, Хитой молиялаган инфраструктурал лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,2 млрд долларни ташкил қилиши мумкин. 

Хиггинс ёзишича, Бишкек ИЭМини янгилаш — бу Хитойнинг халқаро савдони енгиллатишга йўналтирилган «Бир камар — бир йўл» дастурининг илк қадамларидан бири