Финпол 95 минг мактаб аттестатидаги хатолар ортидан текширувни бошлади

383
Хатога йўл қўйилган аттестатнинг сурати

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) мактабни битирганлик ҳақидаги 95 минг аттестатда йўл қўйилган хатолар бўйича судгача текширувни бошлади.

Ўқувчиларнинг табели аттестатсиз яроқсиз деб ёзилган ерда «жөнүндөгү» сўзи “ң” ҳарфи билан ёзилган — «жөнүҢдөгү». Аммо аттестатларни чоп қилган «Учкун» полиграфиясидан хато қилинмаганини, бу шрифтнинг эффекти эканини билдиришган.

«Биз буни хато жеб ҳисобламаймиз. Кичик шрифт сабабли ва ҳарфлар яқин жойлашиб, босма “Д” ҳарфининг пастки қисми “Н” ҳарфи билан бир қаторда жойлашгани учун шундай кўриниш пайдо бўлиб қолган», — деб билдирди ишлаб чиқариш бўлимининг раҳбари Нурайим Токтомушева.

Шунингдек Туз қишлоғи мактаби битирувчиларининг аттестатларида «РЕДНЮЮ» сўзи ортиқча ёзилиб қолган.

Финпол мазкур фактларни Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Тижорий ташкилотларда ваколатларини суистеъмол қилиш» моддаси билан рўйхатга олди.

Бу Қирғизистондаги мактаб битирувчилари хатоси бор аттестларни олаётгани қайд этилган биринчи ҳолат эмас. 2017 йили Маориф вазирлиги нашрда кетган турли хатолари бор 48 минг аттестатни алмаштириб берган. Бундан ташқари муассасадан хатога йўл қўйган ходимни ишдан бўшатишни рад қилиб, бу «инсон фактори» деб аташган.