«Атамбаевга руҳшуноснинг ёрдами керак шекилли». Парламентнинг собиқ спикерлари экс-президентга қарши фикрларини билдиришди

441
Алмазбек Атамбаев президент вақтида парламентда гапираётган вақти

Парламентнинг турли чақирилишларидаги собиқ спикерлари очиқ баёнот қилишиб, собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши чиқишди. Баёнотга қўл қшйганларнинг орасида афсонавий парламентнинг спикери Медеткан Шеримкулов шунингдек, Зайнидин Курманов, Абдигани Эркебаев ҳамда Акматбек Келдибеков бор.

Коррупцияга қарши курашиш. Собиқ спикерларнинг айтишича, Сооронбай Жээнбековнинг президентлиги вақтида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг жиноий харакатларини «ҳаддан ошган» фактлари аниқланган.

«Атамбаевнинг айёрона ва ўйлаб туриб ишланган халққа қарши сиёсати  — гапга кирадиган президентни олиб келиб, хизматга бўйсинувчи ҳукумат раҳбарини қўйиб, (диванда ётиб олиб) бошқариш — бу иши амалга ошмай қолди», — деб ҳисоблашади экс-спикерлар.

Уларнинг фикрича, Атамбаевнинг харакатлари «унинг билим даражасини ва одамийлик сифатларининг паст эканини кўрсатади». «Баъзан унга шошилинч руҳшунос ёрдами керакдек сезилади», — деб билдиришди собиқ спикерлар.

Собиқ спикерларнинг айтишича, мамлакатнинг муаммолари Атамбаевнинг бошқарув вақтида чуқурлашиб кетган, шу сабабдан божхонадаги, йўлларни қуришдаги, грантларни ҳамда кредитларни фойдаланишдаги порахўрлик схемаларини текшириши керак.

Ўлкадаги реформа. Собиқ спикерлар амалдорларни ҳудудий принцип бўйича ёлламаслик керак деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишича, ўлкада маъмурий-ҳудудий қурилма керак бўлади.

Шунингдек собиқ спикерлар билдирганидек, умум халқ референдумида қирғизистонликларга президентлик ёки парламентлик бошқарув формасини танлаш ҳуқуқини бериб, шундан кейин конституциявий реформани бошлаш керак.

«Чегара масалаларини, мактабдан бошлаб ОЎЮгача билим бериш муаммоларини хал қилиш керак», — деб айтилади экс-спикерларнинг баёнотида.

Иқтидордаги ҳукуматни танқид қилиш. Собиқ спикерлар Атамбаевнигина эмас, ҳозирги ҳукуматни ҳам танқид қилишди. Уларнинг фикрича, ҳозирги парламент, ҳукумат, ҳуқуқ тартибот органлари ва судлар «ёмон» ишлаяпти.

«Прокуратура органлари, ИИВ, МҲДҚ, молия молицияси, суд ходимлари қонунсиз ҳамда ҳуқуққа қарши харакатлари учун тегишли жавобгарлик олишмайди», — деб билдиришди собиқ спикерлар.

Баёнот сўнгида улар қирғизистонликларга «хатоларни биргаликда ўнглаб, ҳуқуқий демократик жамият қуришни» таклиф қилишди.

Парламентнинг экс-спикерлари Атамбаев билан вориси, президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик ортидан мурожаат қилишди. Парламент Атамбаевни жавобгарликка тортиш учун уни имтиёзлардан ҳамда даҳлсизликдан ажратган.

Бунга жавобан собиқ президент Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида Хал штабини тўплаган. Шунингдек Атамбаев ҳукуматнинг истеъфосини ва парламентнинг тарқашини талаб қилган. Унинг тарафдошлари талабларнинг бажарилиши учун Жээнбековга икки ой муддат беришиб, агар улар амалга оширилмаса митинг ўтказиш билан қўрқитишган.