Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, 2019 йили имконияти чекланган одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 166 текширув бўлиб, 550 ҳуқуқ бузарлик аниқланган.
Асосий ҳуқуқ бузарликларнинг орасида инфраструктура объектларига етишиш имконининг йўқлиги, меҳнатга ва билим олишга бўлган ҳуқуқларни бузиш ҳамда талабдагидек бўлмаган ижтимоий хизматлар бор.
«Республиканинг прокуратура органлари соғлик имконияти чекланган одамларнинг муаммоларини ёддатутиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишади», — деб айтилади Бош прокуратуранинг хатида.
Масалан, 3-гуруҳдаги ногирон бўлган шифокор эпидемиологнинг ёрдамчиси Тон туман касалликлар профилактика марказида қисқартиришга дуч бўлиб қолган. Марказга ёзма огоҳлантириш жўнатилгандан кейин шифокор ёрдамчиси қайта ўз хизматига қайтган.
Меҳнат кодексига лойиқ, қисқартириш вақтида агар ногирон одамлар ишнинг кўламини бошқа ходимлардек бажарса, у ҳолда уларга иш ўрнини сақлаб қолишга имтиёз берилади.
Бундан ташқари, прокуратуранинг органлари Панфилов туманида «болалар церебрал шол касали» ташҳиси бор болаларнинг бари билим олишга имконият олишини талаб қилишган. Текширув вақтида 32 боланинг ичидан беш нафаригина билим ололса, ёзма огоҳлантириш берилгандан кейин барча 32 болада уйдан таълим олиш имконияти пайдо бўлган.
Текширувлар натижасида тартиб жавобгарлигига 156 хизмат ходими тортилган.
Қирғизистон ҳукумати 2019 йилнинг мартида ногиронларнинг ҳуқуқлари бўйича БМТнинг конвенциясини ратификациялаган. Ратификация маблағларнинг йўқлиги сабаб 8 йилга чўзилиб кетган.
Қирғизистонда жами бўлиб 180 мингга яқин ногирон бор. Улар ўлка ҳукуматига бир неча бор мурожаат қилишиб, конвенциянинг ратификацияланишини тезлатишни илтимос қилишган.
Конвенциянинг асосий ғояси — ногиронларнинг ижтимоий ҳаётга тўлиғи билан жалб қилиниши ҳамда уларга нисбатан бирдек муомала қилиш. Масалан, ҳукумат йўлда юриш муаммоларига дуч бўлган ногиронлар учун инфраструктура тузиб бериши керак.