Йўл харакатининг ҳавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси (ЙХҲТББ) маълум қилишича, «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг тўрт ойлик ишида муассасага 10 мингдан ортиқ қирғизистонлик автомобилларга берилувчи вкаолатноманинг бекор қилинишидан шикоят қилиб мурожаат қилган.
Ваколатнома бўйича машинани сотиб олган янги автомобил эгалари йўл харакати қоидаларини бузганлиги учун жарималарни транспорт воситаларининг аввалги хўжайинлари олишмоқда. Улар янги автомобил эгаларини топа олишмай, ЙХҲТББдан ёрдам беришни илтимос қилишган.
Буни амалга ошириш учун ведомство автомобилларни бошқаришга ваколатномани беш ойга қайтаришни таклиф қилади — 2019 йилнинг 1-августидан 31-декабрига қадар. ЙХҲТББ қарорнинг лойиҳасини ҳукумат аппаратига жўнатди.
«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишга киришидан аввал, 2019 йилнинг бошида ҳукумат автомобилларни рўйхатга олишга мўлжалланган тарифларни бир неча баробарга озайтирган. Бу ваколатнома бўйича машина сотиб олган автомобил эгаларига транспортни ўзига расмийлаштириб олишга имкон яратиш учун қилинган. Ҳукумат машина кимга расмийлаштирилган бўлса, жарималар ўша одамларга келиб туради деб билдирган.
Йўл харакат қоидалари бузилишларини аниқловчи «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси ҳозирча Бишкекда ва Чуй вилоятидагина ишлайди. Қоида бузган ҳайдовчиларга жарималар 2018 йилнинг мартидан бошлаб ёзила бошлаган.
Ҳукумат 2019 йилнинг охиригача «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини ўлка бўйича киргизишни истамоқда. Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасининг маълумотига кўра, ўлканинг йўлларида 270га яқин камера ҳамда 40 кўчма мобил мажмуа пайдо бўлади.