Жогорку Кенешнинг спикери Дастан Жумабеков депутатлар «жуда яхши ишлашаётганидан» қирғизистонликлар уларни танқид қилишмоқда деб билдирди. У парламентнинг тарқатилиши бўйича ғояни қўлламаслигини таъкидлаб, депутатлар ўз вазифларини бажараётганини айтди.
Шунингдек спикер 120 киши — бу қирғиз парламенти учун депутатларнинг етарли сони деб айтди.
«Айрим ўлкаларнинг парламентларида деярлик 150 депутат бор. Агар бизда депутатлар оз бўлса, халқ вакиллари президентнинг таъсирига тушуб қолиши мумкин», — деб келтиради Жумабековнинг сўзларини Kaktus.Media.
28-июнда депутатлар таътилга тарқашган. Бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратишган куннинг эртасига бўлди.
Парламент Атамбаев давлат раҳбари бўлиб турганда унга ҳар томонлама қўллов кўрсатиб турган. Аммо у ҳукуматни меросхўри Сооронбай Жээнбековга ўтказиб бергандан кейин парламент янги президент тарафга ўтиб кетган.
Таътилга чиқишдан аввал Жумабеков билдиришича, ҳукуматнинг бари Атамбаевнинг қўлида бўлганидан депутатлар уни қўллашга мажбур бўлишган.
«Одамни нимага сен ўшанда индамай, [Атамбаевга қарши] бугун чиқиб қолдинг деб айблаб бўлмайди. Унда вазият шунақа бўлган», — деб тушунтирди спикер.
У бунга қадар ҳам Атамбаевга қарши танқидий фикрларини билдириб чиққан. Ўшанда собиқ президент хизматидан кетгандан кейин ҳам ҳукуматни ўз одамлари орқали «назорат қилиб» турган деб билдирган.