Контекст: Собиқ президент Роза Отунбаева парламентнинг Алмазбек Атамбаевдан даҳлсизликни олиш қарори, у уюштирган сиёсий тақиблар бўйича ва адолатсиз суд тизими тўғрисида билдирув тарқатди. «Клооп» унинг баёнотидан энг муҳим қисмларни танлаб олди.
2010 йилдаги апрель революциясидан кейин Отунбаева ва Атамбаев сафдошлар бўлишган. Аммо Отунбаева 2016 йили атамбаев таклиф қилган Конституцияга тузатишларни киргизишга қарши чиққан. Шундан кейин Атамбаев Отунбаева бош бўлган барча Муваққат ҳукуматни қаттиқ танқид қилган. Сўнгра бу сиёсатчилар бирор марта ҳам бирликда умумий расмий тадбирларга қатнашишмаган. Бундан ташқари Отунбаева муҳолифатчи Омурбек Текебаевни қўллаган. У Атамбаевнинг конституцияга тузатишларни танқидга олиш асносида жиноий жавобгарликка тортилган.
Атамбаев парламентни ошкора қораламоқда
Атамбаевдан даҳлсизликни ажратиш — бу 2016 йили «Ата Мекен» муҳолифат фракциясининг лидери Омурбек Текебаев кўтариб чиққан ташаббусини мантиқий ниҳояси. Президентнинг ноқонуний харакатларини танқид қилган сиёсатчилар мақсадли йўналтирилган сиёсий тақибга олинишган. Шу боисдан парламентнинг Атамбаевга қўйилган айбловлари унинг президентлик хизматидаги фаолиятининг мантиқий безаги.
Бугунги кунда Атамбаевни даҳлсизликдан ажратган парламентни ранжиб қолган деб атаб, ўч олиш бўйича айблашмоқда, аммо ЖКнинг табиатида доимо депутатлик ботқоғи бўлган. Унда ўз позицияси бўлмайди, лекин у ерда тарихий воқеаларнинг юришига таъсир этувчи ҳақиқий минбарлар бор.
Атамбаев ҳозир парламентни давлат арбобига хос бўлмаган сўзлар билан қораламоқда. У даҳлсизликдан ажрашини тушунган ва ЖКнинг қарорини олдиндан ёмон кўрсатишга харакат қилган. У буни атайлаб 2020 йилдаги парламент сайлови арафасида махсус қилган.
Атамбаевни даҳлсизликдан ажратишга норози бўлаётганлар Атамбаев ўзи депутатлик даҳлсизлигини қандай назарга олмаганини эслаши керак. ЖКни тарқатиш бўйича барча талаблар қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг умртқасини синдириш учун қилинган. Бунинг бари парламентнинг қиёфасига таъмир этди — парламент ўзи оғма ва қўрқоқроқ.
Депутатлар келиб-кетишини унутмаслик керак ва парламентнинг давлат обрўсини сақлаб қоилиши муҳим. Жогорку Кенешнинг мақомини доимо камситиш билан парламент бошқарувини қуриб бўлмайди.
Яқиндагина Атамбаев жиноий ишлар миш-мишлар ва кир фантазияларга асосланиб тузилади деб ўйламаганини айтган. Унинг рақибларига қарши ишлар шундай тўқилмаганми-ди? Агар «билмаганман, айтишмаган, эшитмаганман» деганлари қулоқ солганимизда ҳам, тақиблар бўйича шов-шувли ишлар батафсил ҳамда майда-чуйдасигача ОАВларда ёритиб келинган эди. У ўзини билмаслигини ва айбсизлигига кимни ишонтирмоқчи?
Атамбаевнинг иши адолатли текширилиши керак
Мен Атамбаев суд-ҳуқуқий тартибсизликнинг барча доирасидан ўтиши керак деганларни қўлламайман. Адолатли ва бетараф текширувни таъминлаш жуда муҳим. Аммо судларда ҳамда терговда айни принципи йўқ одамлар ишлайди-да. Суд-ҳуқуқий реформа янгидан ишга ошмоқда. Уни энг биринчи сиёсий тақибларга алоқаси бор терговчи, прокурор ҳамда судьяларни пухта тозалашдан бошлаш керак.
Бош прокуратура Атамбаевнинг президентлиги давридаги репрессиялари ва тақиблари бўйича ҳозирча далил топмагани жуда афсусланарли. Буларнинг бари оммавий ахборот воситаларида ва жиноий ишларнинг томликларида очиқ-ойдин кўриниб турибди. Аммо суд қарорларини қабул қилишда танланма кўзбўямачилик ўрин олган.
Суд ҳокимияти бутоғининг мустақиллиги жамоатчилик эътирофи билан таъминланади. Янги очилган ҳолатлар бўйича Ишларни қайта кўриб чиқиш институти — адолатни ўрнатишнинг қонуний йўлию У халқнинг судларга бўлган ишончини қайтариш учун тўлиқ ишлаши керак.
Реал суд-ҳуқуқий реформа ҳокимият бутоқлари орасидаги мувозанатни тиклаб, уларнинг иттифоқини ҳамда жавобгарликка бўлган бирлигини мустаҳкамлаб, иқтисоднинг тараққиёт йўлидаги тўсиқларни йўқ қила олади.
Атамбаевнинг деструктив харакатлари
Атамбаев жамоатчилик орасида қаршиликларни, келишмовчиликни ҳамда радикализмни қўзғаган деструктив тушунчаларни ва трендларни ёйишни яхши билади. Бу кунлар орасида у қонунга қарши харакатларни уюштириш бўйича текшириш мумкин бўлган кўплаган сўзларни айтди. Ҳозирги ҳукуматни бакиевчи деб атаб, у биргина мақсадни кўзламоқда — ҳудудлар аро низони қўзитиш, ўлкани ўзимизники ва бегона қилиб бўлиш.
Аёллардан, оқсоқоллардан ва ёшлардан ўзига тирик қалқон қилиб, ўзига қарши тезкор тергов харакатларига қурол билан қаршилик кўрсатишга тайёр эканини билдирмоқда. У буни муҳолиф харакат ва шахсий мардлик қатори тасвирламоқда, аммо амалда у ўзининг сиёсий бечораҳоллигини ҳамда ҳолсизлигини кўрсатмоқда.
Айни шу терговчилар, прокурорлар ҳамда ўзи тақибга олган рақибларига митинг ўтказмай, ўзининг айбсизлигини судда далиллашга ўзи чақириб келмаганмиди? Сиёсий буйруқ билан қамоққа олинишини билиб туриб, ўзининг номини оқлашга курашиш учун Омурбек Текебаев Қирғизистонга келмаганмиди?
Алмазбек Атамбаев шу мисолдан ўрнак олганда, оз бўлса ҳам жамоатчиликнинг хурматига ва ҳамфикрлилигига эришар эди. Ўшанда жамоатчилик текширувнинг қонунийлигига фуқаровий назорат уюштирган бўлар эди.
Сохта йўл билан жамоатчиликда ҳавфли вазиятни кескинлаштиришига қарамай, Атамбаев халққа нифоқ солиб, вазиятни беқарорлаштира олмайди деб ишонаман. Давлат ва халқнинг манфаатлари шахсий амбициялар ва эмоциялардан юқори туриши керак. Бугунги кунда аҳоли барқарорликни талаб қилмоқда ва ҳеч қандай таваккал ишларни қўлламайди.