Атамбаевнинг тарафдорлари: Собиқ президентнинг банк ҳисобларини текшириш  — бу бошқа оиладан чалғитиш харакати

450
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев оиласи билан. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг социал-демократия партиясини (ҚСДП) етакчисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаева Биринчи май туман судининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг, унинг оила аъзоларининг ҳамда яқин тарафдорларинниг банк ҳисобларини текшириш бўйича қарорини «саҳналаштирилган ўйинлар» деб атади.

«Ҳукумат собиқ президентнинг оиласидан, йўқ деганда бирор нарса бўлса ҳам “чуқулаб” топишни истаб, бу билан одамларнинг эътиборини бошқа оиладан чалғитгиси келаётгани тушунарли», — деб ёзди у.

Жолдубаева суд Атамбаевни оиласининг депозит ҳисоблари бўйича ҳужжатларни текшириш бўйича қарорни уни хабардор қилмай туриб чиқарганини тушунтирди.

«Алмазбек Шаршеновичнинг ўз шахсий депозит ҳисоби, хатто банк қутиси ҳам йўқ. Оила аъзоларидан ҳеч ким қутуларни ижарага ҳам олиб фойдаланмайди. Банкда биргина [собиқ президентнинг рафиқаси] Раиса Атамбаеванинг депозит ҳисоби эса, ҳибсга олинган», — деб тушунтирди у.

Унинг айтишича, суд «пала-партиш тузилган рўйхат бўйича» текширувга рухсат берган  — унга Раиса Атамбаевнинг марҳум акасининг, унинг ичида собиқ президентнинг қариндоши бўлиб ҳисобланмаган Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевнинг ҳисоби қўшилган.

Атамбаевнинг банк ҳисобларини текшириш

Собиқ президентнинг ва уни оиласининг банк уячлари билан ҳисобларини текшириш бўйича суровни судга Ҳарбий прокуратура жўнатган. Терговчиларнинг 2009 йилдан бошлаб 2019 йилгача 20дан ортиқ банкдаги ҳужжатларни текширишни истайди. Текширув собиқ президентнинг яқин қариндошларига, унинг рафиқаси Раиса Атамбаев билан фарзандларига тегишли бўлади.

Шунингдек собиқ президентнинг бизнес ҳамкорларининг ҳисоблари ҳам текширилади  — Атамбаевга тегишли «Форум» фирмасининг асосчиларидан бири Пархати Субихининг ҳамда турк тадбиркори Ахмет Каянинг ҳисоблари. Охиргисига Атамбаев 2003 йили Elektromed Elektronik компаниясининг 90% акциясини сотган.

Атамбаевнинг вориси билан келишмовчилиги

Собиқ президентнинг ҳисобларини текшириш Атамбаевнинг президентлик хизматини бажараётган вориси Сооронбай Жээнбеков билан бўлаётган келишмовчиликнинг оқибати бўлиб қолди.

Икки сиёсатчи ва собиқ сафдошларнинг алоқаси 2017 йили баҳорда Атамбаев сиёсатга қайтиб келишини билдириб, у Жээнбековнинг коррупцияга қарши курашувини танқид қилгандан кейин бузилиб кетган. Жээнбеков антикоррупция чоаларини ўзининг президентлик хизматидаги асосий йўналишларидан бири деб бир неча бор атаган эди.

Келишмовчилик Атамбаевнинг кўплаган тарафдорларининг юқори лавозимлардан кетишларига, бундан ташқари, собиқ президентнинг айрим яқин сафдошларининг қамоққа олинишига олиб келган. Масалан, собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг, шу билан бирга Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов билан Кубаничбек Кулматов қамоққа олинган.

Низо бошлангандан бери бир ярим йил ўтгандан кейин ҳукумат парламентдаги собиқ президентни даҳлсизликдан ажратишга йўқ берувчи тузатишларни қабул қилган.

Шундан кейин Атамбаевга қарши олти айб қўйилган — ҳусусан ИЭМни янгилашдаги коррупцияда, ерларни ноқонуний олиш ва криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишида айблашган.

Жавоб тариқасида Атамбаев «Худо олдида ва қонун олдида пок эканини» билдирган, унинг тарафдорлари эса собиқ президент қўйилаётган айблар сабабли Қирғизистондан чиқиб кетмайди деб ишонтиришган.