Бекеновнинг қўлга олиниши ҳақида 19-июнь куни тунда 24.kg ва vb.kg нашрлари ёзиб чиқишган. Нашрларнинг журналистлари маълумотни ҳуқуқ тартибот органларидаги ўз манбаларига таяниб билдиришган.
ИИВдан «Клооп»нинг журналистларига собиқ амалдорнинг қўлга олиниш фактини тасдиқлаш ёки инкор этишдан бош тортишди. «Тергов манфаатлари учун биз изоҳ бера олмаймиз», — деб билдиришди ИИВнинг матбуот хизматидан.
vb.kg манбасининг маълумоти бўйича, Бекенов 17-июнда қўлга олинган.
24.kg Бекеновнинг қўлга олинганлик эҳтимоли ҳақидаги маълумотнинг тафсилотларини келтирмаган. У 2010 йили Қирғизистон ҳукуматининг аппаратидаги ҳавфсизликни, ҳуқуқий тартибни ҳамда мудофаа яроқлилигини таъминлаш бўйича бўлимнинг раҳбари бўлиб ишлаган, аниқроғи Батукаевнинг шов-шувли бўшатилишидан уч йил аввал. Шундан кейин Бекенов давлат хизматида ишламаган.
Қирғизистон ҳукумати криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019 йили баҳорда қайта тиклаган.
Ҳозирда бу ишга боғлиқ собиқ бош прокурор Аида Салянова қамоқда. Шунингдек, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева билан собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов ҳам қўлга олиниб, кейинчалик уй қамоғига чиқарилган.
Тергов версияси бўйича, Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишига соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимлари ва унга «лейкоз» ташҳисни қўйган шифокорлар ҳам алоқадор.Ушбу ташҳис асосда Батукаев колониядан чиқиб, сўнгра Қирғизистондан Чеченистонга учиб кетган. Аммо кейинчалик ташҳис сохта экани аниқланган.
Қўлга олишлардан ташқари, тергов 2013 йили давлат хизматида ишлаган бир қатор собиқ ва ҳозирги амалдорларни тергов қилган. ЖИДХнинг собиқ раҳбари ва ҳозирги депутат Зарилбек Рисалиев терговчилар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни тергов қилиш керак деб билдирган.
Собиқ омбудсмен Турсунбек Акун Батукаевнинг бўшатилишига Атамбаевнинг тўғридан-тўғри айбдор деб айтган. Бу ҳақда собиқ премьер-министр Феликс Кулов ҳамда қамоқда ўтирган депутат Омурбек Текебаев ҳам билдиришган. Депутатлар комиссияси ҳам собиқ президент Батукаевни бўшатиш буйруғини берган деб айбламоқда.
Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева