Олий суд 16-июлда «Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаевнинг ишини қайта кўра бошлайди. У россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича айбдор деб топилган.
Партиянинг юристи Таалайгул Токтакунованинг айтишича, Текебаевнинг ишида янги ҳолатлар пайдо бўлган. Ҳолатлар партиянинг лидери ва ФҲВнинг собиқ раҳбари Дуйшонкул Чотоновга қўйилган коррупция бўйича айбни инкор қилади. Чотонов ҳам ишнинг фигуранти бўлиб ҳисобланади.
Токтакунова 24.kg нашрига билдиришича, Маевский банктдаги ҳисобидан млн доллар чиқармаган. Аммо у «Мегаком» алоқа оператори акцияларининг назорат пакетига эга бўлиш учун 2010 йили банкдан пулни биринчи 300 минг шундан кейин 700 минг доллар чиқариб олиб, пора қатори Текебаевга бериб юборганини билдирган.
Юристнинг айтишича, Маевскийнинг тансоқчиси 2010 йили июлда Бишкекка келмаганини ва Текебаевга ҳам, Чотоновга ҳам пул ўтказиб бермаганини билдирган.
Ҳозирда Текебаев Миллий кордиология марказида, у ерга сиёсатчини даволашни назорат қилиш ва қараш учун ётқизишган.
Текебаевнинг иши
2017 йили судларнинг барча инстанциялари Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш бўйича айбдор деб топишган. Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов эҳтимолий ўртамчи бўлган.
Натижада сиёсатчилар мулкларини конфискациялаш билан 8 йилга судланишган, аммо амнистия билан жазо муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. Чотонов ҳам, Текебаев ҳам ўзларига қўйилган айбларни тан олмай, ишни «сиёсий» деб аташган.
Текебаев 2017 йили февралда ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб юриб қамоққа олинган. Сиёсатчи Атамбаевнинг ташаббусларига қаттиқ қарши чиқиб турган — у ва унинг «Ата Мекен» партияси 2016 йилнинг охиригача қабул қилинган Конституция тузатишларига қарши бўлишган.
Текебаевнинг юристлари ва тарафдорлари бир неча бор унинг ишини қайта кўриб чиқиш илтимоси билан Бош прокуратура ҳамда Олий судга мурожаат қилишган. Аммо бу натижа бермаган. 2019 йили майда Олий суд Текебаевнинг мулкини конфискациялаш бўйича қарорни бекор қилган.