«Бу жуда ажойиб!» — қирғиз раққослари America’s Got Talent танловига қатнашди

391

«Адем» қирғиз рақс гуруҳининг раққослари Американинг America’s Got Talent талантлар танловининг саралаш босқичига қатнашишди.

Раққослар сахнага машҳур Mortal Kombat ўйининг қаҳрамонлари образларида чиқишган.

«Бизни америкалик Jabbawockeez гуруҳининг America’s Got Talentга бориб қатнашгани илҳомлантирди. Биз уни Қирғизистондан кўрганмиз, улар бизни раққос бўлишга илҳомлантирган. Шундан кейин мазкур танловга қатнашишни мақсад қилганмиз», — деб айтиб беришди қирғиз раққослари сахнадан.

Танловнинг ҳакамлари гуруҳи қирғиз раққосларини бир овоздан қўллашди.

«Мен аввал кўрмаган нарсаларни яхши кўраман, сизларда фантазия бор. Рахмат», — деб айтди ҳакамлар гуруҳининг аъзоси Саймон Коуэлл.

Унинг фикрини ҳамкасби америкалик актриса Жулианна Хаф ҳам қўллади.

«Бу жуда ажойиб! Сизларнинг харакатинглар жуда аниқ, таъсирли ва жозибадор экан», — деди у.

Қирғиз раққосларининг рақси Mortal Kombat ўйининг муаллифи Эд Бунни ҳам таъсирлантирди. Бу ҳақда у твиттерга ёзиб чиқди.

Бу қирғиз раққосларининг мазкур образларда чиққан илк саҳна кўринишлари эмас. 2017 йили октябрда йигитлар Осиё талантлар шоусида Mortal Kombatнинг қаҳрамонлари қатори биринчи бор сахнага чиқишган.

Ўшанда ҳам ҳакамларга рақс мақул келиб, раққосларга олтин босқични топширишган. Бу олтин босқич раққосларга саралаш босқичидан ўтиб кетишга имконият берган.

«Адем» рақс гуруҳи 2014 йили раққос Атай Омурзаковнинг раҳбарлиги остида тузилган.