Қирғизистон ва Хитой давлатларининг раҳбарлари бир-бири билан 13-июнда Бишкекда учрашишди. Си Цзиньпин Қирғизистонга давлат сафари билан келди. У шундан кейин Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) йиғинига қатнашади.
Давлат раҳбарлари инвестиция ҳамкорлиги ва ҳамкорлик бўйича 20га яқин икки тарафли келишувларга қўл қўйишиб, бир неча билдирувларни баён қилишди.
Сооронбай Жээнбеков:
Тайвань — бу Хитойнинг ажралмас қисми. Жээнбеков «тайвань масаласи» бўйича Қирғизистоннинг позициясини ҳам бир бор тасдиқлади. Хитой ҳукумати Тайвань оролини ўз ўлкасининг бир қисми деб ҳисоблайди, аммо тайванликлар мустақил бўлишни истаб, ўз ҳукуматига бўйсунади — Хитой Республикасига. Тайваннинг мустақиллик мақомини 17 ўлка тан олган.
«Тайвань Хитой территориясининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади, Хитой Халқ Республикасининг ҳукумати – тўлиқ Хитойнинг номидан сўзлаган ягона қонуний ҳукумат», - деб билдирди Сооронбай Жээнбеков.
Этник озчиликлар — Хитойнинг ички иши. «Хитойнинг миллий озчиликларига тегишли масаласи Хитойнинг ўз ички иши бўлиб ҳисобланади. Мазкур масалада сизларнинг позициянгларни қўллашимни алоҳида таъкидлагим келади», — деди Жээнбеков.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Хитой ҳукуматининг этник уйғурларни, қозоқлани ва қирғизларни тазйиққа олишда ва «қайта тарбиялаш лагерлари»га қамашда айблашмоқда. Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг маълумотига кўра, бу каби лагерларда 1дан 3 миллионгача киши ўрин олган ва уларга нисбатан жисмоний ҳамда рйхиу қийноқлар қўлланилади.
Ёмонлик кучларига қарши курашиш. Қирғизистон президенти ўлка Хитойнинг «ёмонликнинг уч кучига» қарши курашиш сиёсатини қўллашини билдирди — терроризм, экстремизм ва сепаратизм.
«Дунё ва регионал ҳавфсизликни ҳамда барқарорликни таъминлаш масалалари анъана қатори Қирғизистоннинг ва Хитойнинг ташқи сиёсатининг асосий приоритетларидан бири бўйича қолади», – деп билдирди Қирғизистон президенти.
Хитойнинг ҳукумати ўзининг этник озчиликларга нисбатан сиёсатини радикализм ва экстремизмга қарши курашиш деб тушунтиради. Шунингдек, Хитой ҳукумати ўлка ичидаги сепаратизмдан ҳавфсирайди — Тайвань, Гонконг ҳамда Шинжоннинг мустақиллигидан.
Қирғизистон ва Хитой аҳил дўст, аммо бундай дўстликка қаршилар бор. Жээнбеков хитой лидерини Қирғизистон Хитой учун «яхши дўст, қўшни ва ишончли ҳамкор» деб ишонтирди.
Қирғиз президенти «ўлкалар ўртасидаги алоқаларни дискредитациялашга харакат қилаётган Қирғизистон билан Хитой ўртасидаги мустаҳкам дўстликка» қаршилар ҳам бор деб ҳавотирланади.
Си Цзиньпин:
Жээнбековнинг даврида Қирғзистонда яхшироқ бўлиб қолди. Хитойнинг етакчиси билдиришича, Қирғизистон яхши томонга ўзгарди ва қирғиз халқи фаровонроқ бўлиб қолди.
«Айниқса сиз [Сооронбай Жээнбеков] хизматингизга киришгандан кейин ўлка иқтисодини ривожлантириш, ижтимоий барқарорликни сақлаш, коррупция билан курашиш, халқнинг фаровонлигини яхшилаш бўйича бир қатор чоралар қабул қилинди. Сизнинг муваффақиятларингиз кўриниб турибди», — деб айтди ХХРнинг раҳбари.
Давлатлар ўртасидаги алоқаларни янги даражага чиқарамиз. Си Цзиньпиннинг айтишича, Қирғизистон ва Хитойнинг алоқалари ўзаро хурмат ва тенгликка асосланган.