Қирғизистон йўлларнинг қурулиши ва археологик қазишлар учун Хитойдан  86 млн $ грант олади

392
Си Цзиньпин ва Сооронбай Жээнбеков. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 13-июнда Хитойнинг етакчиси Си Цзиньпинь билан учрашув вақтида Хитой тарафдан 600 млн юань (86 млн $) олиш бўйича келишувга унинг апрель ойида Хитойга бўлган сафари вақтида эрилишилганини билдирди.

«Қирғизистонда Хитой билан биргаликда ишга оширилаётган лойиҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти бор, улар энергетика, транспорт ҳамда йўлларни қуриш тармоғида ишга оширилмоқда. Қирғизистоннинг Хитой билан бўлган импортининг ўсиши экспортнинг ўсишидан анча олдида», — деб келтиради Kaktus.Media Жээнбековнинг айтганларини.

У Хитойнинг ёрдами билан Қирғизистонда «иқтисодининг ривожланишига йўналтирилган кўламли лойиҳалар» ишга оширилаётганини қўшимча қилди.

«Спутник» нашри президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг раҳбари Данияр Сидиковга таяниб билдиришича, хитой грантини бериш бўйича жараён бошланган.

Қирғизистоннинг ҳукумати грант маблағларини фитосанитария лабораторияларни, бундан ташқари, Бишкекда йўлларни қуришга сарфлайди. Шунингдек, ҳукумат «икки элнинг тарихий меросини сақлаб қолиш» учун археологик  қазишларни молиялаштирмоқчи.