Энди муллар никоҳдан ўтувчиларни паспорт орқали рўйхатга ола бошлайди

450

Қирғизистоннинг дин бошқармаси 12-июндан бошлаб имом ва муллаларга ўлка ҳудудларида никоҳдан ўтганларни рўйхатга олишни буюрди. Бунинг учун муфтият дин ходимларига рўйхат журналини топшира бошлади.

Муфтиятдан билдирилишича, энди дин ходимлари никоҳга тураётган эр-хотинларни паспортлари орқали рўйхатга олишади. Бу уларнинг 18 ёшга тўлиб-тўлмаганини исботлаш мақсадида ўтказилади.

«Никоҳни рўйхатга олувчи дин ходимлари ва имомлар ҳар кварталда туман имомларига ҳисобот топширишади. Туманнинг бош имомлари вилоят қозиларига, вилоят қозиятлари муфтиятга никоҳдан ўтувчилар бўйича ҳисобот бериб туришади», — деб тушунтирди муфтиятнинг матбуот котиби Максат Атабаев.

Журнал уч минг нусхада чоп этилиб, 12-июндан 3-июлгача Қирғизистоннинг барча ҳудудларидаги дин ходимларига тарқатилади.

Жогорку Кенеш 2016 йили балоғатга етмаганларга турмуш қуришни тақиқловчи қонун қабул қилган. Унга кўра, 18 ёшга кирмаганларга уйланиб ёки турмушга берган тарафлар жавобгарлик кўзда тутилган. Бунинг учун айбдор деб топилганлар 3 йилда 5 йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.