Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Касим-Жомарт Токаевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади, аммо Қозоғистоннинг Марказий сайлов комиссияси (МСК) дастлабки натижаларни янгигина чиқарган эди. Қозоғистоннин МСКси 10-июнда билдиришича, илк натижалар бўйича Токаев учун сайловчиларнинг 70,76 фоизи овоз берган.
«Жээнбеков янги сайланган Президентнинг фаолияти Қозоғистоннинг бундан кейинги барқарор ва ҳар томонлама ривожланишини рағбатлантиришига ишонч билдирди. Қирғиз-қозоқ хамкорлигини кенгайтириш мақсадида Жээнбеков Токаевни Қирғизистонга расмий сафар билан келишга чақирди», — деб айтилади қирғиз президентининг матбуот хизмати баёнотида.
Жээнбеков Токаевни биринчилардан бўлиб табриклади. Шунингдек, Марказий Осиё ўлкаларининг бошқа президентларининг ҳам қутловларини олиб улгурган. Уни Ўзбекистоннинг раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистоннинг президенти Эмомали Рахмон табриклашган.
Қозоғистон президентининг сайлови турли шаҳарлардаги митинглар ҳамда кўплаган қоида бузарликлар бўйича билдирувлар билан бирга ўтди — бюллетенларни ташлашлар ҳамда сайловчиларни ташиб етказиш.
Кузатувчилар участкаларнинг бирида сайлов комиссияси столнинг олдида Токаев учун овоз берилган бюллетенларни ушлаб ўтиришганини рўйхатга олишган.
Бундан ташқари сайлов куни полиция ва тез харакат кўриш отряди фаолларни, журналистларни ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларни қўлга олган. ИИВнинг маълумоти бўйича, Нур-Султан билан Алматада полицияга 500га яқин киши етказилган. Вазирликдан билдирилишича, қўлга олинганлар «тақиқланган экстремистик ташкилотнинг ҚДТ чақириғи бўйича» (Қозоғистоннинг демократик танлови) норозилик акциясига чиқишган.
ҚДТ харакатини чет давлатда яшаган муҳолифатчи Мухтар Аблязов бошқаради. Қозоғистонда уни умрбод озодликдан ажратиш бўйича ҳукм чиққан.
Қўлга олинганлар орасида «Озодлик»нинг қозоқ таҳририятининг фотожурналисти Петр Проценко ва мухбири Сания Тойкен ҳамда France-Pressтин журналисти Крис Риклтон бўлишган. Шунингдек қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича ходими Дмитрий Тихонов билан ҳуқуқ ҳимоячиси Мариус Фоссум қўлга олинган.