Ҳукумат раҳбари журналистнинг «юзи ёқмай қолган» Чуйнинг мухтор вакилини вазифадан бўшатди

551
Туйгунаали Абдраимов

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 10-июнда ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Туйгунаали Абдраимовни вазифасидан олди.

Амалдор 5-июнда Ўроқ қишлоғидаги жанжал вақтида журналистнинг саволига жавоб беришдан бош торган, чунки унга «унинг юзи ёмай қолган». Кейинчалик Абдраимов мухбирнинг «прокурорча оҳанги» ёқмай қолганини тушунтирган.

У «Азаттык»қа берган интервьюсида журналистга нисбатан айтганларини «камситиш» қатори ҳисобламаслигини билдирган. Амалдор  журналист қатори ундан кечирим сўрамаслигини, аммо қиз бола сифатида ундан кечирим сўрашга тайёр эканини айтган.