Шевченко кучли жанг намойиши эвазига қўшимча 50 минг $ олади — видео

534

Аралаш жанг тури бўйича UFC версиясидаги жаҳон чемпиони Валентина Шевченко 8-июнь тунида кучли жанг намойиш этгани учун 50 минг доллар қўшимча бонус олади. Шевченко мазкур мусобақа учун жами 300 минг доллар олади.

Шевченко чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қила олди ва учрашувнинг иккинчи доирасидаёқ рақиби Жессика Айни оёқ билан тепиб нокаут қила олди.

 

Мусобақадан кейин Жессика зарба «ишонилмас» бўлганини билдириб, учрашувни «мураккаб» деб баҳолаган.

«Валентина Шевченкони табриклайман. Бу кучли зарба бўлди. Сен билан рингга чиқиш имконияти учун миннатдорман.[...] Мен ажойиб машқ лагерини ўтказдим, ўзимни бундан яхшироқ ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Аммо мен маълум бир хатоларга йўл қўйдим ва улар менга қимматга тушди. Баъзан муштлашувлар жуда қаттиқ бўлади, аммо мен бунга ўзим бош боғлаганман», — деди Ай.

Мусобақадан кейин Шевченко Чикаго шаҳридаги кафелардан бирида қирғизистонликлар билан учрашган.

Президент Сооронбай Жээнбеков ҳам Шевченкони телефон орқали ғалаба билан табриклаб, унинг тайёргарлиги «кучли» экани сезилиб турганини айтган.

Шевченок ва Ай ўртасидаги жанг 8-июнда АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтди. Шевченко ўзи чемпионлик камарини энг енгил вазн категориясида  ҳимоя қилди.