ҚСДП коррупцияга қарши митинг ўтказиб, унда собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг тарафдорлари ҳамда қамоққа олинган Сапар Исаковнинг, Кубаничбек Кулматовнинг ҳамда Албек Ибраимовнинг адвокатлари чиқиб сўзлади. Митингнинг натижасида партия резолюция қабул қилиб, агар бу талаблар бажарилмаса, президент Сооронбай Жээнбековнинг муддатидан аввал истеъфоси бўйича масалани қўйишни ваъда қилди.
ҚСДП нимани истайди?
ҚСДП Жээнбеков коррупцияга қарши курашишни имитацияламоқда деб ҳисоблаб, сиёсий рақибларини таъқиб қилишни тўхтатишни, ҳуқуқ тартибот органларининг ҳуқуқий майдонга қайтаришни ҳамда қирғизистонликларнинг тинч йиғилишлардаги эркинликка бўлган ҳуқуқларини сақлашни талаб қилди.
«Ҳуқуқ тартибот органлари безнесни “кошмар” қилиб, сиёсий режимнинг рақибларига айбловларни атайлаб қўйиб, фуқаролик жамиятни алдамоқда. Хатто “тергов билан битим” каби прогрессив янги қоида ҳам “ёқтирилмаган” шахсларга қарши кўрсатмани куч билан олиш учун примитив қўлланилади», — дейди ҚСДП.
Партия президент ва давлат органлари мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги учун курашиш ўрнига давлатга дарз кетказиш билан овора деб ҳисоблайди. Улар МҲДҚ ва ИИВни «сиёсий изқуварликда» айблаб, Антикоррупция хизматини МҲДҚнинг таркибидан чиқариш кераклигини айтишди.
«Матраимовлар клани бўйича охирги хабарлар қаттиқ норозиликларни туғдирмоқда. Жамоатчилик норозиликларини назарга илмаслик ва фуқаролик жамият билан хамкорликнинг йўқлиги жуда яқин вақт давомида давлатни инқризга олиб келиши мумкин», — деб ҳисоблайди ҚСДП.
ҚСДП тталабларни бажариш учун президентга муддат берди — «шу яқин ойлар». Бироқ аниқ қанча вақт экани очиқланмади. Агар Сооронбай Жээнбеков ва унинг атрофидагилар «қўрқинчли сиёсий ўйинларида давом этса», партия муддатидан аввал ўтувчи сайловга ҳамда ҳозирги президентнинг истеъфосига тайёр.