Президентнинг иш бошқармасига қарашли касалхонасидан 24.kg нашрига билдиришган, парламент депутати Зарилбек Рисалиевнинг аҳволи «оғирлигича» қолмоқда ва у жонлантириш бўлимида ётибди.
«Беморга “гипертония криз вазиятидаги жиддий гипертония энцефалопатия” ташҳиси қўйилди. Бу у бошидан икки марта ўтказган инсультнинг натижаси. Балки бу стресс ва қанд диабети билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин», — деб айтишди касалхонадан.
Шифокорлар депутатни даволашнинг тактисани аниқлаш учун консилиум йиғишмоқда.
Рисалиев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича ИИВда терговга олингандан кейин 7-июнда касалхонага етказилган.
Депутат 2013 йили Норин суди сохта «лейкоз» ташҳиси бўйича Батукаевни бўшатган вақтда Жазоларни ижро қилиш бўйича давлат хизматини бошқариб турган.
Рисалиев май ойида ҳам терговга чақирилиб, милицияга бу ишга боғлиқ бир қатор собиқ амалдорларни ҳам чақириш кераклигини билдирган. Улар: собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ биринчи вице-премьер-министр Шамил Атаханов ҳамда бошқалар.
Рисалиевнинг айтишича, унинг қўлида айрим амалдорларнинг айбларини исботловчи далиллари мавжуд, аммо у амалдорларнинг исмларини айтмаган.
Ҳозирда бу ишга боғлиқ Салянова ва Атаханов қўлга олинган. ИИВ ҳозирча Атамбаевни терговга чақирганича йўқ, аммо бу ишнинг айрим фигурантлари криминал авторитетни бўшатиш бўйича буйруқни собиқ президент ўзи берган деб айтишмоқда.
Ҳукумат Батукаевнинг бўшатилиш ишини 2019 йили баҳорда қайта тиклаган. Милиция шифокорларни, прокурорни ҳамда бу иш бўйича қарор чиқарган судьяни қамоққа олган.