UFC қирғизистонлик Валентина Шевченко ва америкалик Жессика Айдин жангининг анонсини эълон қилди. Улар 8-июндан 9-июнга ўтар кечаси АҚШнинг Чикаго шаҳрида куч синашади.
Шевченко Blood&Sweat нашрига берган интервьюсида UFC камарига эга бўлиш ҳаётининг мақсади бўлганини айтиб берган.
«Ҳозир менинг мақсадим — имкон қадар узоқ ушлаб қолиш. Дивизионда титулни олишни истаганлар кўп, шу сабабдан мен уларга қараганда икки, хатто уч ҳисса кўп машқ қилишим керак. [...] Аммо, мен UFC камарини олгунга қадар дунёнинг 16 карра чемпиони бўлганман, шу сабабдан, ўз позициянгни ҳимоя қилиш қандай эканини биламан», — деб изоҳ берди қирғизистонлик ўзининг навбатдаги жангига..
Шевченко ўзининг чемпионлик мақомини энг енгил вазнда ҳимоя қилмоқчи — 125 фунт (56 киллограмга яқин). Қирғизистонлик ва америкалик спортчи қизлар 6-июнда кўз уруштириш мусобақасида учрашишди. Жесикка Ай «ўқ ўтмасман» деб ёзилган бортоной кийиб келган, бу Шевченконинг «Пуля» (Ўқ) деган лақабига боғлиқ бўлиши мумкин.
Валентина Шевченко 2018 йилнинг декабрида польшалык Жоанна Енжейчикни енгиб, UFCнинг чемпиони бўлган. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков уни 8-июнда ватанига қилган сафари вақтида давлатнинг «Данк» медали билан мукофотланган.