МҲДҚ Болаларни реабилитациялаш марказининг собиқ директорини қўлга олди

515
Алексей Петрушевский. Сурат: «АКИпресс» нашри

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети (МҲДҚ) 6-июнда Бишкек мэриясига қарашли «Болаларни ва ёшларни реабилитациялаш маркази»нинг собиқ директори Алексей Петрушевскийни қўлга олди. У «лавозимини суистеъмол қилиш»да гумонланмоқда. Бироқ махсус хизмат у қайси иш бўйича ушланганлигини тушунтиргани йўқ.

МҲДҚнинг матбуот хизмати Петрушевский махсус хизматга жиноятда гумонланаётгани бўйича билдирув топшириш учун чақирилганини, аммо кейинчалик уни  қўлга олиш қарори олинганини билдиришди. Собиқ директор ҳозирда МҲДҚнинг вақтинча сақлаш изоляторида.

Қўлга олинганнинг адвокати Елена Гаврилованинг айтишича, Петрушевский Болаларни ва ёшларни реабилитациялаш марказининг директори бўлиб ишлаб турган вақтида хизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.

«2017 йили бир аёлнинг боласига бегона аёл ёрдам берган. Алексей у аёл билан боланинг учрашувига рухсат берган. У болани ғамхўрликка олишни истаётган вақтда, боланинг қариндошлари топилиб қолган. Боланинг хоҳишисиз яқинларига беришган. Тергов версияси бўйича,  Алексейнинг рухсат беришга ҳуқуқи йўқ эди», — деб келтиради 24.kg Гаврилованинг сўзларини.

Бишкек мэрияси Алексей Петрушевскийни марказнинг директорлик хизматидан 6-мартда ишончдан чиққани учун бўшатган.

Петрушевский 2018 йилнинг бошида икки опа-сингилни чет элликларнинг ғамхўрлигига беришга харакат қилишган ижтимоий ходимлар ҳақида айтиб берган. У ҳозирда қизларни ўзлариникига олиб кетиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб қўйган қирғиз оиласи тайёр турган эди.

Шундан кейин директор шаҳар бюджетини самарасиз сарфлашда айбланган — у ўлканинг бошқа ҳудудларида рўйхатга олинган болаларга реабилитация марказида яшашга рухсат бериб турган.

Кейинчалик Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари 1993 йилдан бошлаб ишлаб келган болаларни реабилитациялаш марказини ёпишга қарор қилган. Депутатлар бинони бола боқча қилишга бериши керак, ота-онанинг қарамоғисиз қолган болаларни бошқа марказларга бўлиштириш керак деб ҳисоблашган. Аммо мэрия марказни ёпиш бўйича охирги қарорга келганича йўқ.