Бир кадр билан: Атамбаев Арашан қишлоғида ҳайит намозида

86

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев муборак Рамазон тугаши муносабати билан Арашан қишлоғидаги масжидга ҳайит намозига бориб қатнашди. Масжиддан кейин Атамбаев «Ата-Бейит» мемориал комплексига бориб, у ерда 2010 йилдаги апрель революциясининг қурбонларига қуръон ўқитди.

Атамбаевнинг вориси Сооронбай Жээнбеков президент бўлиб қолгандан кейин собиқ президент у билан бирорта ҳам тадбирларда учрашмаган. Бунинг бари уларнинг ўртасида давом этиб келаётган келишмовчиликлардан бўлмоқда. Кенг кўламли байрамларга ёки хотира тадбирларига фақат собиқ президент Роза Отунбаевагина келиб қатнашади.