Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўллаган Қирғизистоннинг социал-демократия партиясининг (КСДП) аъзолари 8-июнда тинчлик митингини ўтказишади. Атамбаев ва унинг тарафдорлари қатнашувчи пикетБишкекдаги «Форум» биносининг олдида ўтади. Айни бинода партиянинг штаби жойлашган.
КСДПнинг вакили Кундуз Жолдубаева 24.kg ахборот агентлигига билдиришича, КСДП аъзолари митингда Бишкек ИЭМни янгилаш бўйича жиноят ишининг фигурантларини бўшатишни талаб қилишади — асосан, собиқ премьер-министр Сапар Исаковни.
Шунингдек митингчилар Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Кубаничбек Кулматовга қарши жиноят ишларини тўхтатишни талаб қилиб, жумладан МҲДҚни тўқизинчи хизматининг собиқ етакчиси Дамир Мусакеевнинг бўшатилиши бўйича масалани кўтаришмоқчи.
Атамбаевнинг тарафдорлари билан катта лавозимдаги амалдорларни 2018 йилнинг бошида қўлга ола бошлашган. Улар коррупция ва/ёки ваколат ҳуқуқларини суистеъмол қилиш бўйича айбланишмоқда.
Улар Алмазбек Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбеков ўртасидаги келишмовчилик ортидан қўлга олинишган.