Батукаевнинг иши бўйича собиқ бош прокурор Аида Салянова қўлга олинди

461
Аида Салянова. Сурат: Алишер Муталипов / RFE / RL

ИИВнинг матбуот хизмати Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Аида Салянованинг қўлга олиниши ҳақида билдирди.

Уни қўлга олиш жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг 2013 йили ноқонуний бўшатилиши бўйича текширув ортидан бўлди. Жанжал Батукаевнинг эркинликка чиқиши мамлакатнинг бош прокурори бўлиб Аида Салянова ишлаб турган даврга тўғри келган.

У бунга қадар жиноий авторитетнинг бўшатилишига алоқаси йўқ эканини айтиб келган. Унинг айтишича, у Батукаевни бўшатишгани ҳақида жиноий авторитет Қирғизистондан чиқиб кетгандан кейин билган.

«Қандай қилиб кетмасин, прокурорларнинг фаолияти қонуний бўлган деб ҳисоблайман ва бошқаларни эмас, ўшаларни ҳимоя қилишга харакат қиламан», — деган у.

Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов, собиқ соғлиқни сақлан вазири Динара Сагинбаева уй қамоғида, шунингдек жиноий авторитетга  лейкоз ташҳисини қўйган шифокорлар ҳам қўлга олинган.

У биргина ўша ташҳис асосида колониядан бўшатилиб, сўнгра Қирғизистондан Чеченистонга чиқиб кетган. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Батукаевни қайта ўтказиб беришни сўраб бир неча бор Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилган, аммо бу амалга ошмаган.