Депутат Матраимов «Азаттык»нинг суриштирувига изоҳ берди

67

Парламентарий Искендер Матраимов 3-июнь куни кечаси «Бешинчи канал»нинг «Ой бугун» теледастурининг эфирига чиқди. Телеканалнинг директори Эрнис Киязовнинг айтишича, продюссерлар Райимбек Матраимовни чақира олишмаганидан, унинг акасига мурожаат қилишган.

Студияда унга қарши тарафда «Азаттык»нинг журналисти ва Қирғизистондан 700 млн долларнинг чиқарилишига Матраимовлар кланининг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги суриштирувнинг муаллифи Али Токтакунов бўлди.

Матраимовнинг асосий далиллари

Депутат Токтакуновнинг суриштирувини «буюртма» деп атади. Бу хулосага Матраимов уч сиёсатчи билан суҳбатлашгандан кейин ва улар бу суриштирув  — унинг оиласига қарши буюртма деб айтишгандан кейин келган.

Матраимов Токтакунов ҳужжатларнинг асл нусхаларини банк маҳфийлигига қарамай, қандай олганини аниқлаш зарур эканини айтди. Шунингдек у  Айэркин Саймаити билан тўғридан-тўғри таниш эмаслигини билдирди. Токтакуновнинг айтишича эса, Саймаити Матраимовларнинг оиласи бошқарган фондга пул ўтказиб турган.

«2003 йилдан бери пуллар банклар орқали Қирғизистондан чет ўлкага эркин ўтказилмоқда. Беш ёки олти тадбиркор пулларини тўплайди, Саймаити эса фирма орқали жўнатмоқда», — деди Матраимов.

Унинг айтишича, Саймаити Матраимовларнинг хайрия фондига икки марта пул юборган: 2016 йилнинг 25-августунда ва 25-октябрида. У икки сафарда ҳам 100 минг доллар ўтказган.

«Фондга пул ўтказаётган ҳомийларни билмайман. Балки бу Туркиядаги қирғизлар, баоки Арабистондаги қирғизлар. Мен буни билмайман», — деб айтиб берди Матраимов.

Депутатлар Матраимовларни отасининг хотирасига бағишланган Ўшдаги волейбол бўйича мусобақанинг очилишида

Бу пулларга Матраимовларнинг хайрия фонди кичик футбол майдони, масжид қуриб, шунингдек 76 боланинг ўқиши учун тўлаб берган.

Матраимовнинг айтишича, унинг рафиқаси 1997 йилдан бери ҳусусий тадбиркор бўлиб ишлаб келади, ўзи эса 2006 йилдан бошлаб давлат органида ишлайди ҳамда «солиқ декларацияларига хушёрлик билан қарайди».

«Ўшда икки “Народный” дўконларини қурганда, банкдан 500 минг доллар кредит олганман. Ўшанда бу катта пул эди. Кейин яна 100 минг доллар кредит олдим. Иккинчи, учинчи кредитларни ҳозирда ҳам тўлаяпман, ўтган йили эса 10 млн сом яна кредит олганман. Ҳозирги кунгача бунинг барини тўлаб келяпман», — деб айтиб берди Матраимов.

Матраимов ҳуқуқ тартиби ва коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент комитетидаги хизматида манфаатлар тўқнашуви бор бўлса ишдан кетишга тайёр эканини қўшимча қилди.

Суриштирув муаллифи Али Токтакунов материал Матраимовларнинг оиласига қарши буюртма эканини инкор қилди. Журналист билдиришича, у Матраимовларнинг фаолиятига ўз ташаббуси билан ва шунингдек бу мавзу жамоат талаби бўлиб қолгани учун қизиққан.

У шунингдек Матраимовдан хайрия фондига пул ўтказганларнинг исмларини тилга олишни талаб қилди. Унга жавобан Матраимов Токтакуновга у билан бирга Ўшга учиб боришни таклиф қилиб, ўша ерда хайрия фондининг барча пул ўтказмаларини бўйича ҳужжатларни кўрсатишини айтди.

Қирғизистондан пул чиқариб кетилгани бўйича суриштирув

«Азаттык» Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилишига Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиш эҳтимоли бўйича журналистик суриштирувни 29-майда чиқарган.

Али Токтакунов қўлида камида 250 млн долларнинг ташқарига чиқарилишини исботловчи ўнлаган банк ҳужжатлари бор эканини билдирган. Бундан ташқари, суриштирувда Матраимовлар оиласи божхонада монополия тузиб олгани айтилади.

Суриштирув чиққандан кейин премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев миллий банкка, финполго ҳамда финразведкага журналистларнинг маълумотларини текширишни топширган.

Ҳаммуаллифлар: Рустам Халимов, Айдай Эркебаева, Алмир Алмамбетов, Кайрат Замирбеков