Бишкек ИЭМдаги авария иши: Суд уч айбланувчини уй қамоғига чиқарди

522

Бишкек шаҳар суди ИЭМдаги авария иши бўйича айбланганларга қарши туман судининг ҳукмини ўзгартирди.Унинг қарори бўйича айбланувчиларнинг уч нафари уй қамоғига чиқарилди. Аммо биринчи инстанциядаги суд уларни икки ярим йилдан тўрт йилгача озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган эди.

Шаҳар судининг матбуот хизмати «Клооп»га билдиришича, уй қамоғига Миллий энергохолдинг раҳбарининг ўринбосари Нурлан Садиков, ИЭМнинг собиқ техник инженери Нургази Курманбеков ҳамда «Электр станциялари»нинг бош директор ўринбосари Бердибек Боркоев қўйиб юборилган.

Уларнинг барига жарима солинди ҳамда ҳар бири давлат фойдасига 220 мингдан 300 минг сомгача тўлаб бериши керак.

ИЭМнинг собиқ дирктори Нурлан Омуркул уулу эса қамоқда қолдирилди. У Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетига 150 минг сом тўлаб берган. Уларнинг бари ўз айбларини бўйнига олишган.

Шаҳар суди ишнинг яна уч фигурантига қарши ҳукм чиққанича йўқ — бу  «Электр станциялар»нинг собиқ раҳбари Узак Кидирбаев, Миллий энергохолдингнинг собиқ раҳбари Айбек Калиев, ИЭМни янгилаш бўйича лойиҳанинг ижрочи директори Темирлан Бримкулов. Уларнинг бари қамоқда.

Улар айбларини тан олганлари йўқ ва айб ИЭМнинг техник  персоналида, шунингдек улар тергов уларга қўяётган зарар ҳеч бир далиллар билан исботланмаган деб ҳисоблашади.

Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция тўғрисидаги иккинчи иш бўйича  парламентнинг депутати ҳамда собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаев билан собиқ икки премьер-министр қамоқда — Сапар Исаков ва Жанторо Сатибалдиев. Бу иш бўйича суд иши охирига чиққанича йўқ.