Депутат Дастан Бекешев 31-майда «Азаттык»нинг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилгани ҳақидаги журналистик текшируви бўйича ўз баёнотини эълон қилди. Журналистларнинг айтишича, бунга Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкин.
Депутат ўз мурожаатида парламент бўйича ҳамкасби Искендер Матраимовга манфаатлар тўқнашувига учрамаслик учун парламентнинг ҳуқуқ тартиби ва коррупцияга қарши харакат бўйича комитетининг раислик хизматидан кетишни таклиф қилди. Шунингдек Бекешев Ислам Матраимовга ҳам ишдан вақтинча тўхтатиб туришни таклиф қилган — у финполга қарашли ички текширув бошқармасини етаклайди.
«Бош прокуратура шошилинч турда “Порахўрлик бўйича ҳуқуқ бузарликлар ҳақида билдирган томонларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни ижро қилиб, “Азаттык” журналистларини ҳимояга олиши керак. ОАВнинг билдирувини ЖҚУРга рўйхатга олиб, МҲДҚнинг антикоррупция хизматига финпол, молиявий разведка ҳамда божхона хизмати билан бирганликда журналистик текширува айтилган фактлар бўйича шошилинч турда тергов бошлашни топшириши керак», — деб ёзди Бекешев.
Парламентарий Искендер Матраимов vesti.kg нашрига берган интервюсида ҳозирда журналистларнинг билдирувларига жавоб тайёрланаётганини айтган. «Бул товар айланмасининг пуллари эди. Батафсил маълумотларни кейинчалик берамиз», — деб келтирган нашр унинг сўзларини.
Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 31-майда финполга, финразведкага ҳамда миллик банкка «Азаттык»нинг журналистлари ўз мақоласида келтирган маълумотларни текширишни топширган. Абилгазиев бунгача ҳам финполга тўрт ярим ойдан ортиқ давом этаётган Матаримовлар мулкини текширишни тезлатишни топширган эди.
Фаол Рита Карасартова билдиришича, 3-июнда Бишкекда парламентнинг биноси олдида коррупцияга қарши митинг ўтади.