Ўш вилояти: Қирғиз чегарачилари ўзбекистонликни ярадор қилишди  — у талабга бўйсунмай қўйган

518

Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати билдиришича,  31-майда Ўш вилоятига қарашли Аравон туманининг Тогуз Булак ҳудудида қирғиз чегарачилари Ўзбекистоннинг фуқаросини қўлга олишган. Қўлга олиш вақтида чегарачилар қурол қўлланишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон чегарачилари қирғиз-ўзбек чегарасига яқин ердан ўтиб бораётган икки машинани тўхтатишга харакат қилишган. Аммо ҳайдовчилар уларнинг буйруқларига бўйсунмай йўлида давом этган.

Чегарачилар ҳавога огоҳлантириш ўқини чиқаришган, лекин ҳайдовчилар тўхтамай қўйишган.

«Қирғизистоннинг чегара навбати автотранспортнинг ғилдирагига қурол қўлланишга мажбур бўлиб, натижада Ўзбекистоннинг бир фуқароси ярадор бўлган. Ярадор бўлган шахс Ўзбекистоннинг Мархамат туман касалхонасига етказилган», — деб атйилади чегара хизматининг маълумотида.

Қирғизистоннинг Давлат чегара хизматининг етакчиси Ўзбекистоннинг Давлат ҳавфсизлик хизматининг чегарадаги ҳарбийлари командири билан сўзлашувлар ўтказган. Куч тизимлари бирликда текширув ишларини ўтказиш учун  воқеа жойига ўз вакилларини жўнатишга келишилган.

Қирғиз-ўзбек ва қирғиз-тожик чегарасида чегарачилар қурол қўлланишга мажбур бўлган жанжаллар ва воқеалар етарлича кўп бўлади. 2019 йилнинг баҳорида Оқсой қирғиз қишлоғи билан Тожикистоннинг Ворух анклавининг яшовчилари ўртасида бир неча тўқнашувлар бўлган.

Келишмовчиликларга доимо ўлкалар 20 йилдан ортиқ муддатдан бери давлат чегараларини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича келиша олмаётгани сабаб бўлмоқда.