Factcheck.kgнинг журналистлари тазйиқ ҳақида билдиришди — бунгача улар Матраимовлар ҳақида текширув эълон қилишган

476

Factcheck.kg нашрининг бош муҳаррири Болот Темиров 28-майда уни кимдир дўсти ва қариндошлари орқали излаб топишга харакат қилаётганини билдирди.

«Бизни материалларнинг қаҳрамонларига мурожаат қиляпман. Менга дўст, қариндошларим, яқинларим орқали чиқишни тўхтатинглар. Мен буни таҳдид қатори қабул қиламан — уларга босим қилиш ричагларинглар борлигигига ишора», — деб ёзди у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Темиров бари апрелнинг охирида бошланганини, бир неча материаллар чиққандан кейин унга турли одамлар орқали чиқа бошлашганини «Клооп»га билдирди. У бу МҲДҚнинг ходимлари деб ўйламайди.

Айни куни нашрнинг журналисти Наргиза Нанакеева фейсбукда ўзларининг МҲДҚни ходимларимиз деб таништирган одамлар унинг фаолиятига қизиққанини ёзган.

Унинг айтишича, апрелнинг охирида унга ўзини Cabar.asia нашрининг журналистиман деб таништирган киши ҳамкорликни таклиф қилиб, шундан кейин юзма-юз учрашувда МҲДҚнинг ходими бўлишини билдирган. Айни вақтда у гувоҳномасини кўрсатмаган.

Нанакеева «Клооп»га билдиришича, ўтган ҳафтада унинг туғилган қишлоғида номаълум шахс у ҳақда суриштириб юрган. Шунингдек у ўзининг Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ходимиман деб таништирган.

Журналист ўзининг ҳаётига бўлган қизиқиш Factcheck.kg амалга ошираётган текширувларга боғлиқ бўлиши мумкинлигини таҳмин қилди.

«Бу Матраимов бўйича текширувга боғлиқ бўлиши мумкин эмас, чунки у ҳақидаги мақолани бир-икки ҳафта аввал тайёрлай бошлаганмиз. Бу эса [мен ҳақимда суриштирув] апрелда бошланган», — деб айтди Нанакеева.

Cabar.asiaнинг бош муҳаррири Тимур Токтоналиев уларнинг таҳририятидан Нанакеевага ҳеч ким мурожаат қилмаганини «Клооп»га билдирди.

«Мен бу вазиятни ўрганиш учун МҲДҚнинг матбуот хизматига қўнғироқ қилганман. Улар маълумот жўнатишни сўрашган. Мен уларга Нанакееванинг фейсбукдаги пости билан “Кактус” нашрининг мақоласини жўнатганман. Ҳозир жавоб кутяпмиз», — деди Токтоналиев.

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси билан материал эълон қилиш арафасида боғланиб бўлмади.  

Factcheck.kg нашрининг журналистлари 27-28-майда Матраимовларнинг оиласи ҳақида икки қисмдан иборат текширувни эълон қилишган. Улар «Эльдорадо» савдо маркази Матраимовларга тегишли деб тасдиқлашмоқда. Шунингдек, журналистлар Матраимовлар энг машҳур «Супер-Инфо» газетасига эгалик қилиб қолди деб ҳисоблашади.