«Атамбаевсиз КСДП» 2020 йилдаги парламент сайловига қатнашади — Абдрахманов

435

«Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахманов «Азаттык»қа билдиришича, у ўз тарафдорлари билан ўлканинг ҳудудларига бориб,  электорат билан танишиб, 2020 йили ўтувчи парламент сайловига қатнашишга тайёрланмоқда.

«Бутун жанубни айланиб, қандай қилиб сайловга қатнашишимизни Токтогул, Ахсидан бошлаб Жалолобод, Ўш, Баткенга қадар бизнинг бош ташкилотларни айланиб, аъзолар, фаоллар билан учрашиб,  18-съезднинг қарори билан таништириб юрамиз», — деб билдирди Абдрахманов.

Қирғизистон Социал-демократикпартиясининг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева партияда Абдрахмановни тан олишмаслигини ва унинг биджирувларига жавоб беришмаслигини айтди «Клооп»га.

«Расмий турда КСДП — бу биз. Бош прокуратура реестрга ўзгартириш киргизган Адлия вазирлигининг ходимларига қарши жиноят ишини очди.  Абдрахмановни КСДПга алоқадор адам қатори қабул қилиш — нотўғри», — деди Жолдубаева.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Адлия вазирлигининг маълумот базасидаги КСДПнинг раҳбариятидан 18-апрелда йўқолиб кетган — унинг ўрнига бу хизматга «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахманов ёзилиб қолган. Шунингдек,  Абдрахманов Атамбаевдан ўзига партиянинг уставини, муҳрини ҳамда кўчмас ва кўчма мулкларини ўтказиб беришни талаб қилган.

Кейинчалик Бош прокуратура Адлия вазирлигининг маълумот базасида партиянинг етакчиси алмашиб кетгани сабаб текширув бошлаган.

Ҳозир ўлканинг энг йирик партияси бир неча қисмга парчаланиб кетган. КСДП ўзини ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифати деб эълон қилган, аммо фракциядаги депутатларнинг аксарияти Жээнбековну қўллашади.

«Атамбаевсиз КСДП» харакати собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан иқтидордаги президент Сооронбай Жээнбековнинг келишмовчилиги ортидан 2018 йилнинг ўртасида пайдо бўлган.  Харакатнинг 3-апрелдаги съездида Абдрахманов партиянинг етакчиси бўлиб сайланган. КСДП съездни «масхарабозлик шоуси» деб атаган.

Алмазбек Атамбаевнинг ўзи эса КСДПнинг етакчилик хизматидан 25-майда кетган.