Мухаммедкалий Абилгазиев 28-майда Молия полициясининг раҳбари Бакир Таировни қабул қилиб, унга Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текширишни тезлатишни топширди.
Шунингдек, у жамоатчиликка текширув бўйича тўлиқ ҳамда холис маълумотлар беришни сўради.
Финпол Матраимовнинг мулкини беш ойга яқин вақтдан бери текширмоқда.
Финполнинг матбуот котиби 27-майда мулкни текшириш процесси якунига етиб қолганини билдирди, аммо у терговнинг «ўз ҳуқуқлари бор ва у қонун доирасида олиб борилаётганига» таяниб, текширув натижаларини ошкор қилишнинг аниқ муддатларини айта олгани йўқ.
Шунингдек, Матраимовнинг акаси Молия полициясидаги ички текширув бошқармасини етаклаши маълум. Лекин финполнинг бунда манфаатларнинг тўқнашувларини кўришмаганини билдиришган.
Матраимовнинг мулки президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи бўйича текширилмоқда. Ўлка раҳбари буни 2018 йилнинг охиридаги ўзининг матбуот анжуманида журналист Элнура Алканованинг мурожаатига жавоб тариқасида ваъда қилган.
Матраимовнинг қимматбаҳо мулклари бўйича маълумот «Азаттык»нинг журналистлари ўз текширувини эълон қилишгандан кейин 2017 йии қишда пайдо бўлган.
Унда журналистлар Матраимовнинг оиласига қимматбаҳо уйлар, Ўш шаҳридаги «Эрем» спорт комплекси ва икки «Народный» супермаркети тегишли эканини айтиб чиқишган. Шу билан бирга у ҳозирда Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари хизматида ишлаб турган Матраимовнинг расмий даромади йилига 8500$ тузган.
Журналистлар Матраимовнинг оиласи билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган мулкларни топишни давом этишмоқда. Гап Бишкекнинг жанубида кўп қаватли уйларни қураётган «Ихлас» қурулиш компанияси ҳақида бўлмоқда. Factchek.kg нашрининг журналистлари «Эльдорадо» савдо марказининг биноси ҳам Матраимовларга тегишли эканини айтишмоқда.
Бундан ташқари, яқиндагина Матраимовлар энг машҳур қирғиз тилли «Суперинфо» газетасини сотиб олган деган маълумот пайдо бўлган. Нашр эгасининг алмашганлиги бўйича унинг собиқ эгаси Киличбек Султан эълон қилган, аммо у янги эганинг номини айтишни истамаган.