«Мегаком» алоқа операторининг бош директори Акилбек Жамангулов 17-майда премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевга божа бўлган Иманкадир Рисалиев тарафдан оиласига бир қатор таҳдидлар бўлгани ҳақида билдирди.
Рисалиевнинг фарзанди Эрназар Рисалиев давлатга қарашли «КТ Мобайл» компаниясининг бош директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Бу ишхона «Мегаком» билан биргаликда «Салам» бренди билан янги алоқа операторини ишга киргизмоқчи бўлаётган эди.
«Бундан ташқари, расмий хатлар ҳам бор. [...] Мен бу одамни, унинг тажрибасини хурмат қиламан. Мен бу лойиҳага қарши чиққаним сабабли шундай таҳдидлар бўлди», — деб билдирди Жамангулов 17-майда парламент комиссиясининг йиғинида.
Бундан ташқари, Жаманкулов Рисалиев «Мегаком»да текширувларни таклиф қилиб, ҳуқуқ тартибот органларини ҳам жалб қиламан деб айтиб берди «“Тагингга етаман, оилангни ўйла, болаларингни ўйла” дейишгача борган», — деб айтди мобил операторининг раҳбари.
Шунингдек Жамангуловнинг айтишича, Рисалиев «КТ Мобайл»нинг «Салам» алоқа операторини ишга киргизиш масаласи бўйича ҳукуматда бир қатор ишчи йиғинларни ўтказган.
Рисалиев ўзи Жамангулов билан телефон орқали гаплашганини, аммоо уни қшрқитмаганини билдирди. У Жамангуловнинг айтганларини «қуруқ туҳмат» деб атади.
«Алоқа операторини ишга киргизиш Қирғизистоннинг манфаати учун қилинаётганини айтганман. [...] Бу мақсадни ҳукумат “Рақамли Қирғизистон” лойиҳаси доирасида қўйган, мен — Ҳавфсизлик кенгашининг қошидаги лойиҳани баҳолаш бўйича ишчи гуруҳнинг аъзосиман. Аммо компаниянинг директори мен уни таҳдид қилгандек қилиб айтган. Мен нима жиннига ўхшаяпманми? У мен билан гаплашмай, телефонни қўйиб қўйди. Мен унга WhatsAppдан хат жўнатганман», — деб билдирди у.
Шунингдек Рисалиев Бош прокуратура Жамангуловнинг таҳдидлар бўйича билдирувини текшириши керак деб билдириб, телефон сўзлашувларини қоғозга чиқариб беришга рози бўлган.
«КТ Мобайл»даги низо
Давлатнинг «КТ Мобайл» мобил алоқа оператори — бу «Кыргызтелеком» миллий алоқа операторининг тармоқ ишхонаси. У 2003 йили ташкил қилинган.
Ўша вақтдаёқ компания лицензия ҳамда мобил алоқа учун тўлқинларни олган. 2018 йили компания алоҳида алоқа оператори бўлишни истаган ва бу учун бошқа, «Мегаком» давлат компанияси билан бирлашган.
Ярим йил аввал «КТ Мобайл» ва «Мегаком» ўртасида келишув тузилган. Унга кўра, «Мегаком» ҳамкорига тўлқинларни қўлланиш учун 345 млн сом бериши керак бўлган. Бу пулларнинг ҳисобидан «КТ Мобайл» мобил алоқа бозрига «Салам» бренди билан чиқишни режалаштирмоқда.
Аммо май ойининг ўртасида ижтимоий тармоқларда «КТ Мобайл»нинг раҳбарияти 300 минг сомдан ортиқ маош олиб тургани бўйича маълумот пайдо бўлган. Шунингдек компаниянинг директор ўринбосари Эрназар Рисалиевни давлатнинг ҳукумат раҳбари билан қариндошчилик алоқаси бор экани маълум бўлган. Компания менежерлари бу жанжал ортидан ишларидан кетишган.