«КТ Мобайл»нинг бош директори юқори маошлар жанжали ортидан ишдан кетди

52
Иллюстратив сурат. Сурат: Арсений Мамашев / Kloop.kg

Давлатнинг «КТ Мобайл» мобил алоқа операторининг бош директори Нурбек Мукамбетов ўз истаги билан хизматдан кетиши ҳақида аризасини ёзди. Аввалроқ унинг ўринбосари Эрназар Рисалиев ҳам ишдан кетган.

Улар компаниянинг атрофида чиққан тортишув ортидан истеъфога кетишди. Май ойининг ўртасида ижтимоий тармоқларда Мукамбетов бош директорлик лавозимида туриб ойига 350 минг, унинг ўринбосари эса 300 минг сом олиб тургани ҳақидаги маълумот тарқаб кетган.

Раҳбарлик хизматларини эгаллаган бошқа ходимлар эса 85 мингдан 290 минг сомгача олиб турган бўлиши мумкин. Компаниядан бу маълумотларни «ёлғон» деб аташган.

Шунингдек, Эрназар Рисалиев ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевни божасининг фарзанди экани бўйича маълумот пайдо бўлган. Ҳукумат Рисалиев ва Абилгазиевнинг ўртасида қариндошлик алоқаси борлигини тасдиқлаган.

Ҳукуматдан Рисалиев ўз хизматидан кетиши кераклигини билдиришган. Шунингдек ҳукумат раҳбари «КТ Мобайл» ходимларининг ва компаниянинг самарадорлигини текширишни топширган. Шундан сўнг Рисалиев ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.

Давлатга қарашли «КТ Мобайл» мобил алоқа оператори — бу «Кыргызтелеком» миллий алоқа операторининг тармоқ ишхонаси. У 2003 йили тузилган.  2018 йили компания «Мегаком» билан бирикиб, 16-майда «Салам» бренди билан мобил алоқа бозорига чиқаётганини эълон қилган.