Батукаевнинг иши: Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева икки ойга ТИЗОга киргизилди

50

Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаевани 16-июлга қадар ТИЗО-1га киргизиш ҳукмини чиқарди. У “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг бўшатилиши тўғрисидаги иш бўйича қўлга олинган.

Ички ишлар вазирлигидан тергов ўтаётганига таяниб Сагинбаева айнан нима бўйича гумонланиб ёки айбланаётганини бўйича «Клооп»га изоҳ беришдан бош тортишди.

Аввалроқ Сагинбаева милицияга терговга чақирилиб, кейинчалик собиқ вазир қўлга олинган эди.

Динара Сагинбаева президент Алмазбек Атамбаевнинг даврида икки бор соғлиқни сақлаш вазири хизматини бажарган. Сўнги тўрт йилдан бери у Миллий госпитални бошқараётган бўлган.

Батукаевнинг бўшатилиши иши бўйича яна беш шифокор қўлга олинган. Улар порахўрликда, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва хизматдаги сохтакорликка аралашишган деб айбланмоқда.

Норин шаҳар суди “криминал авторитет” Азиз Батукаевни 2013 йили «қоннинг кучайган лейкози» касали асоратининг асосида қамоқдан бўшатган. Шундан кейин тиббий хулоса сохта экани маълум бўлган, аммо Батукаев давлатдан чиқиб кетишга эришган.

Батукаев бир қатор моддалар, жумладан оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш бўйича 16 йил 8 ойга озодликдан ажратилган.