Энди Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш мумкинми ёки йўқми? Собиқ президентлардан иммунитетни олишни йўл-йўриғи ҳақида янги қонунни тушунтирамиз

661
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев. Сурат: КСДП

Нима бўлди? Президент Сооронбай Жээнбеков 16-май куни собиқ президентлардан даҳлсизликни олишнинг йўл-йўриқлари тўғрисидаги қонунга қўл қўйди. Ҳужжатда собиқ ўлка раҳбарини суд адолати олдида ҳимоядан ажратиб, жавобгарликка тортиш мумкин бўлган янги йўл-йўриқларни киргизади — аммо у президент бўлиб турган вақтда қилган ишлари учунгина.

Шунингдек, қонун собиқ президентларга сиёсий фаолият қилишни тақиқлайди. Масалан, партиянинг аъзоси бўлишга ёки унга раҳбарлик қилишга  — бунинг учун уни барча собиқ президентларга кафолат берувчи умрбод таъминдан ажратиб қўйишлари мумкин.

Қирғизистонда собиқ президент мақомини олиб юрган икки киши бор. Улар: 2010 йилдаги апрель инқилобидан кейин Қирғизистонни бошқарган Роза Отунбаева ҳамда 2011 йили оти йиллик муддатга сайланган Алмазбек Атамбаев.

Роза Отунбаева 2010 йилдаги инаугурация вақтида. Сурат: RFE / RL

Мазкур қонун нима учун керак?

Расмий турда — Қирғизистон қонунларида собиқ президентни у давлат раҳбари бўлиб турган вақтида қилганлари учун жавобгарликка тортишнинг расмий процедураси бўлиши учун керак. Қонун қабул қилингунга қадар бундай йўл-йўриқлар йўқ эди, чунки собиқ президент иммунитетга, суд адолатлилигинг қошида ҳимояга эга эди.

Агар норасмий турда бўлса, Қирғизистоннинг сиёсат майдонида бу қонунни чиндан ҳам ишлатишни исташган биргина сиёсатчи бор — у Алмазбек Атамбаев (аммо бу ерда айрим фарқлиликлар бор — улар ҳақида қуйида айтилади). У билан Қирғизистон ҳукумати, аниқроғи президент Сооронбай Жээнбеков яхши алоқада эмас — Атамбаев ва Жээнбеков ўтган йилнинг бошидан бери низолашиб келишмоқда.

Сиёсатчиларнинг халқ олдидаги охирги учрашувлардан бири 2017 йилнинг ноябрида Сооронбай Жээнбековнинг инаугурациясида бўлган. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Собиқ президентларга иммунитетнинг нима кераги бор?

Собиқ президентни даҳлсизлигининг аҳамияти президентлик муддати вақтида баҳсли қарорларнинг таъсирларидан ҳимояда бўлишида, масалан, агар ундан кейин ҳукуматга рақиблари келиб қолган бўлса.

Аммо янги ҳукумат қандай бўлмасин қонунларда собиқ президентни исботланган жиноятлар ва ҳуқуқ бузарлик учун жавобгарликка тортиш имкониятини берувчи йўл-йўриқлар бўлиши керак деб ҳисоблашган.

Буни англаш аста-секин бўлган — дастлаб процедурани киргизиш парламентда муҳокама қилинган, сўнгра қонун лойиҳаси таклиф қилинган, 2018 йили кузда эса Конституцион палата собиқ президентнинг даҳлсизлиги ҳақида меъёр бош қонунга қарама-қарши келади деб қарор қилган. Асосан Конституцион палатанинг қарори қонунни ўзгартиришга тўлиқ мақуллик бўлиб қолган.

Қонун ҳозирги собиқ президентларга даҳлдор бўладими?

Айтиш қийин. Қонунда у собиқ президентларнинг 2007 йилнинг 23-октябридан бошлаб қилган барча хатти-харакатларига тарқатилади деб ёзилган. Бир жиҳатдан бу ҳуқуқ тизимидаги ҳимоя кучининг принципларига қарши келиши мумкин. Бошқа томондан  — юристларнинг бир қисми айрим вақтларда бунга йўл берилади деб айтишмоқда.

Ҳимоя кучининг принципи: Сизни қонун бузгандан кейин ишлай бошлаган меъёрлар бўйича айбдор деб топиб ёки жазони кучайтириб қўйишолмайди. Масалан, Айбек банкни тўнаб, бунинг учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниб, ҳукм чиққандан кейин бундай жиноят учун камида 7 йиллик қамоқ муддатига кесилиши керак деган меъёр пайдо бўлди ҳисоблайлик. Бундай вазиятда янги қоидалар Айбекка тегишли бўлмайди ва у ўз қамоқ муддатини ўтаб чиқади. Аммо агарда, масалан, 2015 йилдан бошлаб судланган ўғриларнинг қамоқ муддати бир йилга қисқартирилади деб айтилган амнистия тўғрисида қонун пайдо бўлса, у ҳолда бу меъёр Айбекка тегишли бўлиб қолади ва у 5 йил эмас, 4 йил ўтириб чиқади.

Бу ердаги қарама-қаршилик қуйидагича: қонунларнинг кучга кириш муддатини ўтган саналар билан қўйиш мумкин, аммо улар бўйича жавобга тортиб бўлмайди. Чунки бу билан фуқаронинг вазияти оғирлашади (мазкур ҳолатда собиқ президентнинг).

У ҳолда Ақаев ва Бакиевни имунитетдан қандай қилиб ажратишган?

Асқар Ақаев ва Қурманбек Бакиевни даҳлсизликдан 2010 йилнинг апрель ойидаги революциядан кейин ҳокимиятга келган Вақтли ҳукумат ажратган. Бундан кейин Қирғизистонда Бакиевнинг устидан суд жараёнини бошлашган, аммо у Белоруссияга қочиб кетган эди.

Вақтли ҳукуматнинг хатти-харакатлари қанчалик қонуний бўлгани  — бу мураккаб савол. Ақаевнинг ҳам БАкиевнинг ҳам ҳокимиятлари революциянинг давомида куч билан қулатилган, ҳукуматнинг эса бундай йўл билан алмашув вақтида ва алмашгандан кейинги энг биринчи муддатда қонунларнинг қандай ишлаши конституцияда ёзилмаган.