Жээнбеков собиқ президентларни даҳлсизликдан ажратувчи қонунга қўл қўйди

641
Сооронбай Жээнбеков. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 16-май куни собиқ президентдан даҳлсизликни олиш бўйича қонун лойиҳасига қўл қўйди.

Қонун лойиҳасига кўра, собиқ президент агар бош прокурор уни давлат раҳбари бўлиб турганда жиноят қилган деб айб қўйиб, парламент эса бош прокурорнинг айбини қўллайдиган бўлса у ўзининг мақомидан ҳамда даҳлсизлигидан ажраб қолиши мумкин. Шундан кейин собиқ ўлка раҳбарини жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, собиқ президентга ўзининг президентлик муддати тугагандан кейин сиёсий фаолиятига ёки давлат хизматларини эгаллашга тақиқ қўйилади Акс ҳолда, уни умрининг охиригача давлатнинг моддий қўлловидан ажратиб қўйиш мумкин.

Қирғизистонда собиқ президент деган мақомни олиб юрган икки киши бор: Роза Отунбаева ҳамда Алмазбек Атамбаев. Буларгача бўлган собиқ икки президент  Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев эса 2005 ҳамда 2010 йиллардаги инқилобдан кейин бу мақомдан ажратилган.

Қонунни собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тортишув ортидан қабул қилишди.