Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиршича, «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ишга ошиши билан Бишкекда ва Чуй вилоятида авариялар сони 3,4 - 3,8 фоизга камайган. Бишкекда йўл ҳалокатидан ҳалок бўлганларнинг сони 68 фоизга камайган.
Шунингдек ҳукуматнинг маълумотига кўра, шаҳарнинг қатнови юқори йўлларида йўл аварияларининг сони аввалги йил кўрсаткичларига нисбатан икки ҳиссадан ортиқ қисқарган.
«Барча кўрсаткичларнинг камайиши кузатилмоқда: йўл ҳалокатларидан жабрланганларнинг сони икки ҳиссага, йўл харакатининг қоида бузишлари сони уч ҳиссага қисқарган», — деб билдирди ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев.
Унинг айтишича, ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг биринчи босқичини муваффақиятли амалга оширишга эришди.
«Барча фуқароларни яна бир карра ишонтириб кетгим келади – “Ҳавфсиз шаҳар” халқ учун, йўл харакати иштирокчиларининг ҳаётига ҳамда соғлигини сақлаш учун ишлайди», — деди Абилгазиев.
«Ҳавфсиз шаҳар» — бу давлатнинг «Таза Коом» дастуридаги «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг бир қисми. Ҳукумат фикрича, «Ақлли шаҳар»нинг амалга ошиши билан қирғизистонликларнинг ҳавфсизлиги ортиб, давлат хизматларининг бир қисмини эса онлайн тарзда олиш мумкин бўлади.
2018 йилнинг сентябрь ойида камераларни ўрнатиш тендерини Россиянинг «Вега» концерни ютиб олган. Бишкекда камералар кўчаларнинг кесилишида ва шаҳарлар аро йўлларда йўл харакат қоидаларининг бузилишини аниқлайди. Улар йўл харакат қоидаларининг етти турини аниқлайди.
ЙХХНББнинг маълумотига кўра, 2019 йилнинг 6-майига келиб камералар 78 мингдан ортиқ йўл харакати қоидаларининг бузилишларини рўйхатга олган — тартиб бузарларнинг ярмидан ози 47 млн сом миқдорида жарима тўлашган.
Ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар»нинг иккинчи босқичини ишга ошириш учун тендер эълон қилди — бутун ўлка бўйича 306 камера ўрнатилмоқчи. Ҳукумат лойиҳанинг қийматини 5 млрд 791 млн сомга баҳолаган.