МҲДҚнинг раҳбари истеъфога кетди

91
Идрис Кадиркулов. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) етакчиси Идрис Кадиркулов истеъфога кетди. У Давлат рўйхатга олиш хизмати биометрик паспортларни сотиб олишга эълон қилинган тендер бўйича материаллар МҲДҚ тарафидан холис кўрилиши учун хизматини топширган.

Кадиркуловни эгаллаган хизматидан бўшатиш ҳақидаги фармонга президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйди.

«Мазкур вазиятларни, бир қатор жамоат резонансини ҳисобга олиб, шунингдек мени терговнинг юришига таъсирим тегиши мумкин деган фикрларга йўл бермаслик учун Қирғизистоннинг МҲДҚсининг раҳбарлик хизматидан истеъфога чиқиш қарорини қабул қилдим», — деб айтилади Кадиркуловнинг билдирувида.

Бу Давлат рўйхгатга олиш хизматининг (ДРХ) собиқ раҳбари Алина Шаикова Кадиркулов уни 2018 йилнинг сўнгида биометрик хорижий паспортларни сотиб олиш тендерини муҳокама қилиш учун норасмий учрашувга чақирган деб айтиб чиққандан кейин бўлди.

Шаикованинг айтишича, учрашувда шунингдек президентнинг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Дастан Догоев ҳамда ҳужжатларнинг бланкларини ясаш бўйича Европа ширкатларининг вакиллари бўлишган.

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети бундай норасмий учрашув чиндан ҳам бўлганини инкор қилгани йўқ, аммо махсус хизматнинг раҳбари шахсий мақсадларни кўзламаганини тушунтирди.

Икки амалдорнинг баҳсидан кейин ҳуқуқ ҳимоячилар Кадиркуловнинг МҲДҚ етакчилигидан кетишини талаб қила бошлашган.

Давлат комитети мартнинг бошида ДРХ ўтказган хорижга чиқиш паспортларини сотиб олиш бўйича текширувини бошлаган. Бу иш бўйича ДРХнинг уч амалдори тендерни ютиб олган Garsu Pasaulis билан «аффилирлангпн» деган айбловлар бўйича қамоққа олинган. Кейинчалик икки амалдор уй қамоғига қўйиб юборилган.

Кадиркулов МҲДҚнинг рахбарлик хизматига ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков Абдил Сегизбаевни бўшатгандан кейин 2018 йили 20-апрелда келган.