Ўшда ўқувчиларнинг йўл ҳаққи 1 сомдан 5 сомга кўтарилди

527
Ўш шаҳридаги маршрут таксиларнинг бири. Сурат: Нуржайна Октяброва / Kloop.kg

Ўш шаҳар мэриясининг мактаб ўқувчиларининг маршрут таксидаги йўл ҳақини 1 сомдан 5 сомга кўтариш таклифи қўлланди. Ташаббус шаҳар кенгашининг сессиясида 14-май куни кўрилиб, 34 депутатнинг 23и розилигини берди.

Шаҳар кенгашининг билдиришича, мактаб ўқувчилари учун маршрут таксиларга киргизилган янги тариф қарор чиққандан кейин кучга киради.

«Сессияда [ўқувчиларнинг йўл ҳақини кўтариш таклифи] кўрилиб, қўллов топди. Энди қарор ёзилиб мэрияга ва Адлия вазирлигига жўнатилади. Шундан кейингина қайси кундан бошлаб ўқувчилар 5 сомдан тўланиши маълум бўлади», — деб билдирди шаҳар кенгашининг вакили Апиза Эргешова.

Муниципал автобус ва троллейбуслар эса ўқувчилар учун йўл ҳақини 3 сомдан ола бошлайди. Янги тариф 2020 йилдан бошлаб кучга киради.

Жорий йилнинг 19-февралида шаҳар кенгашининг депутатлари йўл ҳақини 5 сом қилиш таклифини кўриб чиқишган. Унда мэриянинг ташаббусини депутатларнинг кўпчилиги қўлламаган. Чунки, депутатлар муниципал траспортлар учун ўқувчиларнинг йўл ҳақини оширишга қарши чиқишган.

Ўш мэрияси мактаб ўқувчиларининг йўл ҳақини ошириш таклифини бир неча мартта кўтариб чиққан Аммо улар мақулланмаган.

Ота-оналар маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари мактаб ўқувчиларини олмаётганини тез-тез айтиб келишади. Ҳайдовчилар эса, бу кўринишни болаларнинг йўл ҳақи чиқимни оқламаётгани билан боғлашади.

Мактаб ўқувчилари учун енгиллатилган тариф 2001 йили киргизилиб, жамоатчилик ва муниципал транспортлар учун йўл ҳақи 1 сом қилиб белгиланган.