Синов баҳоси. ҚРСУдаги қўрқув, ҳокимият ва эҳтимолий жинсий таҳдидлар

147
Жанно Жарматованинг Kloop учун иллюстрацияси

Куннинг одатий тонги. Қирғиз-Рус славян университети (ҚРСУ) корпусларининг  кеннг йўлагида эшиги бир оз очилиб турган аудиторияда террорчи гуруҳлар ҳақида маъруза ўқиётган ўқитувчининг овози эшитилиб турибди. Кечикиб келган икки қиз телефонларига тикилиб, дераза олдида нима ҳақдадир шивирлашмоқда.  Семестр яқиндагина бошланган, демак дарсларни қолдирса ҳам бўлаверади. Бир маҳалда шивир-шивир баландроқ эшитилиб, ундан икки сўз суғуриб чиқиш мумкин бўлди.

— Брусиловский сенга қўли билан овқат едиришини хоҳлайсанми? — деб сўради қизларнинг бири дугонасидан. Дугонаси унга хазил аралаш ёмон кўз билан қараб қўйди.

— Муҳими “клитор”нинг суратини сўрамаса бўлди, — деб қиқираб кулди иккинчи қиз. Дугоналарнинг баланд кулгуси университетнинг қоронғу йўлагини тўлдирди, аммо қизлардан бири қўшни аудиториянинг эшиги қия очиқ турганини имо қилиб, дарров бармоғини оғзига олиб келиб секин деганда кулги тезда босилиб қолди.

2019 йилнинг февралида ҚРСУнинг талаба қизлари ва уларнинг ўқитувчиси Денис Брусиловскийнинг эҳтимолий хат ёзишмаларининг бир неча скриншотлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган. Ўқитувчининг хатларида синовни (зачёт) «уч киши иштирокидаги секс» ёки ялонғоч суратлар билан ёпиш ҳақида айтилган. Жабрланган талаба қизларнинг бари (айтмоқчи, Брусиловский тарафдан шилқимлик қилиш ҳақида оз-кўп 9 талаба қиз айтиб чиққан) ўқитувчи тарафдан ўч олиш бўлишидан қўрқиб, яширинча қолишни исташди (шу сабабдан материалдаги барча қаҳрамон қизларнинг исмлари ўзгартирилди).

Денис Брусиловскийнинг ёши 30дан бир оз юқори ва у ўз ҳаётининг ярмини Қирғиз-рус славян университетида ўтказган — бошида талаба, ундан кейин жаҳон маданияти ҳамда динлар факультетининг ўқитувчиси қатори. У ёш кўринади ва кўпчилик талабалар орасида узун бўйи билангина фарқланиб туради. У елкасига илинган сумкасининг оғирлигидан эгилиб юради — бу уни янада ўсмирга ўхшаштириб туради.

Шундай бўлсада университет йўлакларида ҳар беш дақиқа сайин унга талабалар келиб, презентация, давра суҳбати ва семинарлар бўйича саволлларни ёғдиришади. Ўқув юртининг навбатдаги ўқувчиси унга олисдан — «Денис Александрович!» — деб мурожаат қилганда у аста бош ирғаб, саломини билдирадида ёнидан тез ўтиб кетади.

Талабаларга шилқимлик қилиш бўйича Брусиловскийга қарши айбловларга бугунги кунгача бирорта ҳам далил, бирорта ҳам раддия йўқ. Уни айблаётган қизлардан бири милицияга февраль ойидаёқ ариза ташлагани билан ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ҳалигача ўз текширувини ўтказишиб, ҳеч қандай хулоса беришганича йўқ. Брусиловскийни ўзининг айтишича, у текширувда гумондор қатори эмас, гувоҳ қатори ўтмоқда ҳамда текширув битгандан кейин унга зарар келтиришни исташаётганини далиллайди.

Қарз бўласан

Женя* қўлидаги катта стакан кофе ва оғзидаги сигарет билан университетнинг олдидаги майдончада турибди  — у “пара”га кирмаган. Женя Брусиловский талаба қизларга ошиқ каби бўлиб қолиши ҳақида кўпдан бери эшитиб юрган, аммо бу унга ҳам тегишли бўлади деб ҳеч ўйламаган.

Йил бошида унга Брусиловскийнинг дарсидан синов топшириш учун балларини етмай қолиб, қайта топшириш бўйича келишишга қарор қилган. Аммо қизни ўқитувчи унга белгиланган учрашув бошлангунгача синовни автомат билан қўйиб бергани хайрон қолдирган.

«Албатта хайрон бўлиб қолдим. У менга қарз бўласан деб ёзган. Мен эса, майли энди, қарз бўлсам қарзманда деб қолдим», — деди Женя жаҳл билан тирноғини тишлаб.

Аввалига ўқитувчининг одобсиз шаъмалари қизнинг кулгусинигина келтирар эди, аммо Брусиловский тўхтамай ҳаддан ошгани сайин у ўзини ноқулай хис қила бошлаган.

«Мен унга шунчаки хазил қилган эдим, у эса қаттиқ секс, БДСМ ва бошқалар ҳақида  [айта] бошлади. Бу жирканчли эди. Хавотирлана бошлаганман», — деб титраган овоз билан эслади ўша вақтни қиз. Кейин бир оз қотиб қолди. Бир-икки бор тамакининг тутунини чуқур тортиб, кофе ютулади. Воқеа давом этмоқда.

Бу ёзишувларнинг бир неча скриншоти ижтимоий тармоққа чиқиб кетган. Женя хатларни дугоналаригагина кўрсатган, аммо уларнинг ичидан кимдир хатларни интернетга чиқариб юборган экан. Скриншот тарқаб кетгандан кейин Брусиловский уни қидириб юрганини эшитиб қолади.

«Унга нима учун [кераклигимни] билмайман, мени топмайди деб умид қиламан», — дейди у сигарет қолдиғини яқин урнага ирғитиб. — «Мен унинг дарсларига бормасликни, синовни китобчага қўдирасликка қарор қилдим. Ўшандан бери у ҳақда эшитмадим».

Женя ректоратга ариза ёзишнинг фойдасиз деб ҳисоблайди  — Брусиловскийни бари бир жазолашмайди ва унинг бирор нарсани исботлаш харакати қуруқ бўлиб қолади.

Аня* исмли яна бир жабрланувчи эса аксинча, Брусиловскийнинг бир неча «ёрдам бериш» таклифидан кейин бошқа жабрланган бўлиши мумкин бўлган қизлар билан бирга ОЎЮнинг маъмуриятига ариза ёзган. Университет маъмуриятининг харакатсизлигидан кейин у милицияга ҳам ариза ёзган.

«У менга қўли билан овқат беришни, ювинтиришни исташи мумкинлигини ёзган. У ўз “ёрдамини” менга шундай таклиф қилган. У ўқитувчи учун хаёлга келмайдиган нарсаларга йўл қўйҳган», — телефон орқали  Анянинг оғир нафас олиши эшитилмоқда. У бу ҳақда учрашувда айтиб беришдан қўрқди.

Брусиловский эса ўзига қўйилган айбларни «фейк» деб атаб, уни ишдан бўшатишга бор кучларини сарфлаган ОЎЮ маъмуриятининг айрим одамлари билан яширин келишишган деб қизларни айбламоқда. Ўқитувчи талаба қизларга телефонини вақтинча бериб турганда улар хат ёзишмаларини ясаб чиқаришган деб ишонтирмоқда.

«Мен баъзида талабаларимга улар қўнғироқ қилиб олишсин, интернетдан бирор нарса қидир олишсин деб телефонимни бериб қўярдим. Гўё, шўхлик қилишди шекилли. Мен жинни эмасман-да, мен ҳеч қачон бундай ёзмаган бўлардим. Қизлар билан бундай танишмайман. Мана сиз, биринчи хаттадаёқ секс таклиф қиласизми? Мен ундай қилмайман», — дейди ўқитувчи.

Ҳаммаси ҳақида

Универститетнинг талабалар билан тўла йўлагида ўзига жуда ишонган, хатто такаббурдек кўринган қора сочли қиз мен ундан нима ҳақда сўрамоқчилигимни билиб тургандек қочиб кетди. Аида* Брусиловский бўйича гапларга аралашишдан қочади, аммо танишларидан холи хонада ўз воқеасини айтиб беришга рози бўлди.

Аида айтиб беришни истамаган ўқитувчининг шилқимликларидан кейин бошқа жабрланганлик эҳтимоли бўлган қизлар билан бирга ОЎЮнинг маъмуриятидан ўқитувчини ўзи ўқиган гуманитар факультетдаги ишдан четлатишни илтимос қилишган. Қизларнинг илтимоси инобатга олиниб, Брусиловскийнинг дарслари гумфактнинг жадвалидан олиб қўйилган, аммо бошқа факультетларда дарсларнинг рўйхатидан унинг фамилиясини кўриш мумкин. Шунга қарамай Аида бошқа мутахассислик бўйича таълим олаётган талаба қизлар учун хавотирланмайди.

«У ерда [бошқа факультетларда] 20 қиз бор. Нимага улар учун хавотирланишими керак? Ҳеч ким [уларнинг ичидан] асосий корпусга келиб ариза ёзгани йўқ. Биз эса ёздик», — деб норози бўлди Аида.

Жанно Жарматованинг Kloop учун иллюстрацияси

Қизларнинг аризаси маҳфийлик шарти билан ёзилган. Айнан шу нарса Брусиловскийга ёқмайди, сабаби, унинг айтишича, уни қоралаб, қизлар эса оқ бўйдан қолишган.

«Нима учун улар менга келиб, гаплашишга харакат қилишмайди? Уларнинг воқеаларини тинглаб кўрардим. Уларни биров яшириб-бекитмоқда, агар ростдан ҳам улар мени айблаётган бўлса, у ҳолда уларга баҳо қўйиб бераман деб ваъда қилишган бўлса керак», — деб айтди ўқитувчи.

«Бу скриншотлар биринчи марта пайдо бўлганда аҳамият бермаганман. Менда иш кўп эди, бунинг устига касал бўлиб ҳам қолгандим — бу ҳақда ўйланишга ҳолим ҳам йўқ эди Аммо мен айбловларни дарҳол рад қилмай хато қилганман, кейин бу шунчаки ёрилиб кетган», — дейди Брусиловский. Университетдаги ҳамкасблари ва талабаларнинг бир қисми унинг сўзларига ишонишади ва қизлар ўзлари айбдор деб ҳисоблашади, чунки улар одамни шундай гаплашишга ўзлари «провакация қилишган» деб ўйлашади.

Аммо Американинг Жинсий зўравонлик бўйича миллий ресурс марказининг маълумоти бўйича бу янглиш — талаба қизлар ва ўқитувчилар турли ҳокимиятга эга, шу сабабдан қизлар ўқитувчига доим ҳам бош тортиш билан жавоб бера олишмайди, чунки бу баҳонинг тушишига ёки уларнинг ўқишдан четлатилишига олиб келади деб қўрқишади. Бу ҳукмронлик динамикаси деб аталади ва айнан шу сабабдан кўпчилик талаба қизлар ёки қўл остидаги одамлар раҳбарлар ёки ўқитувчилар тарафидан бўлган шилқимликларга доимо бўйсунишади.

Айни шу сабаблари боис жабрланган бўлиши мумкин бўлган талаба қизларнинг бирортаси ҳам тажовуз кўрсатиш эҳтимоли ҳақида очиқ айтиб чиқишгандан кейиноқ уларнинг бари маъмуриягта мурожаат қилишга тайёр эмас бўлиб чиқишади. Уларнинг қаторида уятчанг Вика* ҳам бор. У ўқитувчи унга шилқимлик қилаётганини дарров тушунмаганини, аммо тушунгандан кейин оқибатларидан қўрқиб кетганини айтади.

«[Зачёт] топширишнинг учинчи куни эди. Мен барини ёдлаб, барига жавоб берганман, аммо у [бари бир] синов қўйиб бермай қўйган. Кейин у “Сиз менинг барча истакларимни бажаришга тайёрмисиз?” деб ёзилган варақча берган», — деб айтиб берди у титроқ овоз билан.

Дастлаб қиз тушунмай қолиб, ўқитувчи қайси истаклар ҳақида айтаётганини сўраган. Брусиловский «Ҳаммаси ҳақида», — деб жавоб берган. Ўқитувчининг таклифига жавоб тариқасида Вика қаршиман деган маънода бошини чайқаб қўяди, аммо ўқитувчи қуйидагича давом этган: «Қандай тўсиқлар бор?»

Жанно Жарматованинг Kloop учун иллюстрацияси

Вика жавоб бера олмай қолган. Ўқитувчи қўрқиб кетиб, хатни ёнига олганча кетиб қолган. Бир неча кундан кейин эса у хат ёзиб, талаба қиздан уларнинг суҳбатлари иккисининг ўртасида қолишини илтимос қилган. Ўшанда Вика ўқитувчига унга ёзишни тўхтатиши кераклигини талаб қилган. Брусиловский аввалги хатларнинг барини ўчириб, ўша бўйича қизнинг кўзига кўринмай қолган.

«Мен унинг устидан органларга ёки ОЎЮнинг ректоратига ариза ёзмаганман. Нима қилса ҳам Брусиловский нуфузли киши-да», — деб хулосалади воқеасини Вика уялиб.

Талаба қизлар Брусиловскийнинг устидан шикоят ёзгани билан милициянинг бу ишга қаттиқ киришиш имконияти катта эмас. Биринчидан, юрист Эдил Эралиевнинг айтишича, бундай ишларнинг судгача текшируви одатда бир ойдан ортиқ чўзилмайди, агарда ҳуқуқ тартибот органларидан 90 кундан ортиқ вақтдан бери хабар бўлмаса, у ҳолда иш секингина ёпилган бўлиши мумкин. Иккинчидан, 2018 йилдаги статистика бўйича, ўилқимлик қилиш бўйича ариза билан милицияга фақатгина 34 киши мурожаат қилиб, унинг 25ида шикоятчиларга иш қўзғашдан шунчаки бош тортишган.

Жинсий шилқимлик кўрсатиш фактларининг даражаси бўйича давлат органларида ёки халқаро ташкилотларда расмий статистика йўқ. Аммо Қирғизистондаги аёлларнинг 83 фоизи ҳаётида бир марта бўлса ҳам руҳий, жисмоний ҳамда жинсий зўравонликка учрагани маълум. Уларнинг кўпчилиги ҳеч қачон ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишмаган.

Январь ойида талаба қизларнинг билдирувидан кейин Брусиловскийга ҳайфсан берилган, аммо интернетда юқорида айтилган скриншотлар пайдо бўлгунча иш ундан нари жилмаган. Биринчи ҚРСУнинг маъмурияти хат ёзишмалар аниқ деб тасдиқлаган, аммо кейинчалик айтганларини рад этишган. Ҳозир ОЎЮнинг раҳбарияти бандлиги ва бу иш бўйича милиция тергов ўтказаётганига таяниб, изоҳ беришдан бош тортишади.

Дарснинг тугаганини билдириб қўнғироқ чалинди. Аудиториянинг эшиги ортида ўқитувчи чиқиб кетгунча талабаларга терроризмнинг нималигини тушунтириб қолишга харакат қилиб, шовқин сабаб қичқираётгани эшитилади, аммо улар буни тинглашгани йўқ. Эшик шарт очилиб, ўз ишларига шошиб жўнаган талабалар  аудиториядан чиқа бошлашди. Кам сонли талаба қизлар тўп-тўп бўлиб чиқишмоқда. Бир неча дақиқадан кейин аудиториянинг эшигидан бўйи узун, бир оз букри ўқитувчи пайдо бўлди. Унинг ёнидан чувиллашган талабалар ўтиб боришмоқда. Шовқинлар орасидан «Салом, Денис Александрович!» деган овоз чиқди. Брусиловский эшикни ёпиб, талабаларга қараб бош ирғаб тез юриб кетди — олдинда яна дарслар ва талабалар кўп, уларни кўп нарсага ўргатиш керак.

Муаллифлар: «Клооп»ни  медиа мактабининг «Журналистика асослари» тўгарагининг талаба қилзлари, Айдай Эркебаева

Муҳаррир: Катя Мячина