Видео: Ўшда казинони тасвирга олиш вақтида журналистларга қоровуллар ҳужум қилишди

531

«Азаттык»нинг журналисти Идирис Исаков ва «Нур ТВ» телеканалининг мухбири Даткабек Шабданбековга ҳужум қилиш 13-майда Ўш шаҳридаги «Делюкс» меҳмонхонасининг ёнида бўлди. Журналистлар у ерга меҳмонхонада жойлашган ер остидаги қиморхонани тасвирга олиш учун боришган.

Шабданбековнинг «Клооп»га билдиришича, уни қиморхонанинг нозири икки қўлини қайриб, смартфонини тортиб олиб видео тасвирларни ўчириб ташлаган.

«Видеода казинога 350 минг сомини олдириб қўйган фуқаронинг интервьюси бор бўлган. Милицияга ариза ёзмайман. Жиддий жароҳат олганим йўқ», — деди Шабданбеков.

«Азаттык»нинг журналисти Идирис Исаков жонли эфирга чиқаётган вақтда унга ҳам икки қоравул келиб, сьёмкага тўсқинлик қилишган.

«Қўлимни қайриб, бўғишди. Костюмим йиртилиб кетди. Ҳозир аҳволим яхши» — дейди Исаков.

Журналистлар қиморхонага бориб ўйнаб ютқизиб юрган фуқарони отасининг мурожаати сабаб боришган. Унинг сўзига кўра, ўғли бунгача уч хонали квартирасини, олти автомобилини ютқазиб қўйган. Уларнинг оиласи ҳозир қарзга ботган.

«Мен нима қилишни билмайман. Кўчада қолдим. Биз бу ҳақда билмаган эдик. Билсак, бу уч-тўрт йилдан бери ўйнаб юрган экан», — дейди ютқазган боланинг отаси.

«Клооп»га милициядан билдиришича, журналистларга қўл кўтарган қоравулларнинг устидан текширув бошланган.

«Икки қоравул ҳозир Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасига олиб келинди», — деди Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Абсаттар Тавакалов.

Қирғизистонда казинога 2012 йили тақиқланган. Орадан уч йил ўтгандан кейин, аниқроғи 2015 йили ўлкада букмекер контораларининг ҳам фаолияти тақиқланган.

Аммо шунга қарамай ўлкада яширин қиморхоналар ишлаб келади. Кўп ҳолларда улар интернет-клуб ёки кўнгилочар бинолари сифатида рўйхатга олинади.