КСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси «уйига қуролли милиционерлар кириб келишганини» айтиб чиқди. БИИБ буни рад этмоқда

47
Эрмек Окенов плакат билан юстиция министри Марат Жаманкуловга қарши митингда

Қирғизистон социал-демократия партиясининг (КСДП) сиёсий кенгаши аъзоси Эрмек Окенов билдиришича, 12-майда бошқа ерда юрганда унинг уйига «ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари автоматлар билан кириб келиб», турмуш ўртоғини сўроқ қилган.

«Охирги вақтларда партияда фаол ишлаяпман, кунига ўнлаган янги аъзоларни жалб қиламан, янги платформаларни тузаман, партиянинг оммавий тадбирларини ўтказаман [...]  айни шу ҳукумат мендан ўч олишга қарор қилди», — деб ёзган Окенов.

Унинг тушунтиришича, у эҳтимолий зўрлаш бўйича гумонлангани боис уйига терговчи ҳамда икки қуролли киши кириб келган.

Бироқ Бишкек милицияси КСДП сиёсий кенгашининг айбловларини инкор қилмоқда. Шаҳарнинг Бош ички ишлар бошқармасининг (БИИБ) матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, уларнинг ходимлари Океновнинг уйида тергов тадбирларини ўтказишмаган.

«Бу воқеа тушунмовчиликларни пайдо қилмоқда, чунки бу ерда провакация белгилари бор. [...] Аммо шаҳар милициясининг воситалари ва кучлари жалб қилиниб, у ерда Окенов ва унинг тарафдорлари томонидан айтилган факт исботини топгани йўқ», — деб хабар қилди Бишкек БИИБининг матбуот хизмати.

Окенов номаълум шахсларнинг уйига кириб келиши факти бўйича Ленин туман милициясига ариза ёзган. Милиция бу фактни Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олиб, судгача текшириш иши бошланган.

Эрмек Окенов — КСДПнинг 2007 йилдан бери аъзоси ҳисобланади. У КСДПга қарашли ёшлар ташаббусини қўллаш бўйича комитетни — партиянинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўллаётган бўлимини бошқаради.

Атамбаев давлат раҳбарлиги хизматидан кетгандан кейин КСДПни бошқара бошлаган, ўлканинг энг йирик партиясида парчалиниш бўлган. Партиянинг бир қисми Атамбаевнинг вориси ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековни қўллайди.

Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги аразлашув ортидан собиқ президентнинг тарафдорлари тақибга олина бошлаган. Собиқ премьер-министр Сапара Исаков Бишкек ИЭМини янгилашдаги порахўрлик бўйича айбланмоқда, пойтахтнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматовни эса Бишкекдаги мактабнинг қурулишида Хитой грантини сарфлашдаги коррупцияда айблашмоқда.