Хорижга чиқиш паспортлари иши: «Инфоком»нинг раҳбари терговга ёрдамлашгани учун уй қамоғига чиқарилди

542
Талант Абдуллаев. Сурат: «АКИпресс»

Мақоланинг муаллифи Анна Капушенко бу иш бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда. У — бўлиб ўтган тендерларда ютилиб қолган компанияларнинг ёки инсонларнинг шикоятларини жамоатчилик босқичида текширилган комиссиянинг аъзоси. Бу мақоланинг мазмунига таъсир эгани йўқ.

«Инфоком» давлат ишхонасининг директори Талант Абдуллаев қамоқдан 13-майда чиқарилди. Уни уй қамоғига ўтказиш илтимоси билан Биринчи май туман судига Бош прокуратуранинг прокурори мурожаат қилган.

«Абдуллаев ҳамкорлик бўйича тергов билан келишувга қўл қўйиб, уни холис бажармоқда. Судья илтимосни қаноатлантирди. Уй қамоғи 15-июнга қадар давом этади», — деб билдиришди суддан.

МҲДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов ҳам суд Абдуллаевнинг тўсиқ чорасини ўзгартирганини «Клооп»га тасдиқлади.

Бунга қадар суд Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбар ўринбосари Русланбек Сарибаевни ҳам уй қамоғига чиқарган. Қўлга олинган кундан кейин кўп ўтмай Сарибаевнинг қаттиқ оғриб ётган онаси вафот этиб қолган, шунингдек унинг уч кичкина боласи бор.

Амалдор 16-апрелда электрон хорижга чиқиш паспортларини ясаш бўйича тендердаги хатоликлар тўғрисидаги иш бўйича қўлга олинган. Абдуллаев ва Сарибаев билан бирга ведомствонинг статс котиби Данияр Бакчиев ҳам қўлга олинган.

Тергов қўлга олинган амалдорлар хорижга чиқиш паспортлари учун бланкларни тайёрлаш бўйича тендерни ютган Garsu Pasaulis компанияси билан «аффилирланган» деб ҳисоблаган.

Махсус хизматларнинг харакатларини фуқаровий фаоллар ва  IT жамоатчилик танқид қилинган. Президентнинг қошидаги рақамлаштириш бўйича эксперт кенгашининг таркибига кирган Азиз Абакиров эса Абдуллаевнинг қўлга олинишига қарши бўлиб кенгашдан чиқиб кетган.