Фавқулотда ҳолатлар вазири (ФҲВ) Нурболот Мирзахметов 10-майда Жалолободдаги нефть базасида чиққан ёнғинни ўчиришга қатнашган ходимларни мукофотлашни топширди.
«Жалолобод шаҳридаги нефть базасидан чиққан ёнғинни ўчиришда ўт ўчирувчилар ҳақиқий мардлик кўрсатишди. ФҲВ ходимларининг жасурлиги ва махорати объектлар ҳамда 2000га яқин маҳаллий турғунларнинг ҳаётини сақлаб қолди», — деб билдирди ФҲВнинг матбуот хизмати.
Муассасанинг матбуот котиби Элмира Шерипова «Клооп»га айтиб беришича, фахрий ёрлиқ, кўкрак нишони ва медалларни олувчи ходимларнинг рўйхати тузилмоқда. Унинг айтишича, рўйхатда 100дан ортиқ киши бўлади.
Жалолободдаги нефть базасида ёнғин 10-майда чиқиб, уни ўчиришга 10 соатдан ортиқ вақт кетган. Тилсиз ёвни ўчиришга 182 ўт ўчирувчи ходим жалб қилинган. Ёнғин натижасида мазут ва соляркаси бўлган икки цистерна ёниб кетган. Цистернанинг ҳар бирини кўлами 1000 тонна.
Икки киши жабрлангани маълум — нефть базасининг қоравули ва танаси куйган ўт ўчирувчилардан бири.
Ёнғин чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум, моддий зиённи эса махсус комиссия аниқлайди.
Собиқ депутат Камчибек Ташиев ҳам ўт ўчирувчиларга миннатдорчилик билдирган — нефть базасининг асосчиларидан бири сиёсатчининг яқини Казибек Ташиев бўлиб ҳисобланади.