Уран қазишни тақиқлаш бўйича қонунга қаршилар норозиликларини билдириб парламент йиғинидан чиқиб кетишди — видео

475
Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Уран қазишга тақиқ солиш бўйича жамоат тингловлари 7-майда жамоатчиликнинг ва тоғ кон компаниялари вакилларининг иштирокида парламентда бўлиб ўтди. Жами бўлиб  Жогорку Кенешга ўз фикрини билдириш учун 100га яқин киши келган.

Уран қазишни ёқловчилар ҳом-ашё қазишни ҳимоя қилиш позицияси билан 30 кишининг ичидан икки кишигина гапира олганини билдирди.

Шундан кейин улар норозилик билдириб залдан чиқиб кетишди. Уларнинг айтишича, уларга ўз фикрларини тўлиқ етказишга имконият беришмаган. Шунингдек сўзларини бўлишиб, микрафон олдидаги вақтларини чеклашган.

«Биз депутатларга ва жамоатчиликка ўз позициямизни етказишга харакат қилганмиз. Биз бу қонун лойиҳаси бутун тармоқни ўлдиришини, ҳеч қандай риск йўқлигини очиқ ва яхши ният билан айтишни истагандик. Ҳозир ўйланмай қарор чиқариб бўлмайди», — деб айтиб берди тинглов иштирокчиси Николай Вишневский.

Ҳусусий тадбиркорлар иттифоқининг вакили бу қонун лойиҳаси мамлакатга сармоядорларни жалб қилишга зарба бўлади деб ҳисоблайди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 4-майда табиатни сақлаш учун ўлкада уран қазилмайди деб айтган.

Президент мазкур билдирувни Иссиқкўл вилоятидаги уран конларини ишлатишнинг атрофидаги бир неча митинглардан кейин тарқатди. Ҳудудларнинг аҳолиси уран конларини ишлатишга қарши чиқиб, норозилик акциясига Бишкекда ҳам чиқишган. Депутатлар эса ўлка бўйича уран қазишга мамлакат бўйича уран қазишга қарши қонун лойиҳаларини илгари суришган.