Бош прокуратура Адлия вазирлигининг базасида КСДПнинг раиси алмаштирилгани бўйича Атамбаевнинг аризасини кўриб чиқади

442

Бош прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Адлия вазирилигининг ходимлари устидан ёзган аризасини қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олди.

Бош прокуратурага мурожаат қилишга муассасанинг базасидан Қирғизистоннинг социал-демократлар партиясининг раҳбарияти бўйича маълумотнинг ўзгариши сабаб бўлган.

ҚСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси Нурбек Касимбековнинг айтишича, Атамбаев аризани 20-апрелдаёқ ёзиб қўйган, аммо уни 17 кун ўтгандан кейингина расмийлаштиришган.

Прокуратура «Хизмат лавозимни суистеъмол қилиш» ҳамда «Хизматдаги қалбакилик» моддалари бўйича текширув ишларини бошлади.

«Биз адлия вазирлигига шундай бўлиши мумкинлигини айтиб, уч марта огоҳлантирганмиз, аммо улар раҳбаримиз ва манзилимизни бизга айтмай туриб алмаштириб қўйишибди. Бу ноқонуний», — деди Касимбеков.

Атамбаев Адлия вазирлигининг маълумот базасидаги ҚСДПнинг раҳбарлигидан 18-апрелда йўқ бўлиб қолган — угтгш ўрнига бу хизматга «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахманов ёзилган. Шунингдек, Абдрахманов Атамбаевдан ўзига партия уставини, муҳрини ва кўчма мулкларини ўтказиб беришни талаб қилган.

«Атамбаевсиз КСДП» харакати собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг келишмовчилиги ортидан 2018 йилнинг ўртасида пайдо бўлган. Харакатнинг 3-апрелдаги  съездида Абдрахманов партия раиси бўлиб сайланган.